Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Шаҳзод Убайдуллаев: "Навбаҳор"нинг таклифини ортиқча ўйлаганим йўқ. Янги мавсумда Наманганда бошқача атмосфера кутяпман" News

Шаҳзод Убайдуллаев: "Навбаҳор"нинг таклифини ортиқча ўйлаганим йўқ. Янги мавсумда Наманганда бошқача атмосфера кутяпман"

Аввалги йилларда асосан номларга таянган "Навбаҳор" эндиликда йўналишини ўзгартирди.

 Клуб таркибни маҳаллий футболчилар орқали шакллантиришга киришди. Мирзоҳид Ғофуров, Абдуғани Камолов, Шаҳзод Убайдуллаевлар шулар жумласидандир. Айниқса косонсойлик бўлган Шаҳзод Убайдуллаевни мухлислар яхши танишади. Хўш, унинг янги жамоасига ўтиши қандай юз берди?


"Уйга қайтганимдан хурсандман. "Навбаҳор" таклифини ортиқча ўйлаб ҳам ўтирганим йўқ. Наманган ўзимиз туғилиб-ўсган жой. Янги мавсумда ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Мухлисларни хурсанд қиламиз. Ўйлайманки, стадионда атмосфера жуда бошқача кўриниш олади. Жамоа ёшармоқда, маҳаллий ўйинчиларга эътибор кучайди. Стадион тўлиб-тошишига ишонаман. Ҳужумчида эътибор фақат тўпурарликка қаратилган бўлиши керак. Менда ҳам шундай. Худо хоҳласа шу йўлда ҳаракат қиламиз. 

"Металлург"ни мавсум тугамасидан тарк этишимга сабаб мураббий билан келишмовчилик бўлди. Иккинчи даврада ўйин амалиёти кам берилди. Деярли тўп тепмадим. Бундан ҳеч қандай адоватим йўқ. Мураббий бизни машғулотда ажратиб қўяётганди. Ўзини кўрсатгани имкон ҳам бермади. Шу боис Шавкат ака Саидов билан гаплашдим. Улар тўғри тушундилар",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика