Latest news

04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман" News

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида ОКМКдан устун келди (3:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Бухоро" етакчиси Шаҳбоз Жўрабековнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ОКМК билан ўйиндаги ғалабани қандай сўзлар билан изоҳлаш мумкин? Кубок учун фаворитлар қаторидаги жамоани мусобақадан чиқариб юбориш ўйиндан кейин қандай ҳиссиётларни берди?

- ОКМК билан учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Сабаби бу жамоа одатда очиқ ўйин таклиф қилади. Ғалабага соатлаб изоҳ берсак ҳам кам. Биласиз, Суперлигада анчадан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Бунга қадар "Нефтчи" билан оғир ўйин ўтказиб аламли тарзда енгилгандик. ОКМК кучли таркибга эга ва совринлар учун курашмоқда. Кубокда яхши имкониятга эга эди. Лекин биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Майдонда ғалаба учун жанг қилишга тайёрмиз. Аксига олиб бош мураббийимиз ҳам четлатилганди. Руғий тушкунлик ва бошқа муаммоларни бир четга суриб якунда ғалабани ўзимизники қилдик. Бу тарих ортда қолди. Олдинда янада муҳим ўйинлар кутмоқда. Мақсадимиз биринчи даврани яхши кайфиятда якунлаш. 

- "Бухоро"га шу куни кўпроқ қайси жиҳатлар қўшимча куч берди?

- Ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимизни айтган бўлардим. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар ҳеч нарса ўхшагани йўқ. Гол бизга яхши маънода тарсаки берди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнгладик. Биз чорак финалдамиз. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Қолаверсак, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтариб берди.

- Бунинг руҳий аҳамияти ҳам борми?

- Насиб қилса яқин кунларда янада ўзимизга келиб оламиз. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу кунгача бўлган даврда жуда кўп очко йўқотдик. Ёш болаларча хатолар, кераксиз голлар ва ҳоказо. Қолган 2 та турни ғалаба билан якунласак, иккинчи даврада бошқача "Бухоро"ни кўришни бошлайсиз. 

- Узоқ масофадан кўп голлар урмоқдасиз. Аввалги услубингизга қараганда бу сафар эркинроқ ҳаракат қиляпсиз. Бу Роберто Карлосда учрарди...

- Кетма-кет голлар урмоқдаман, бу фаолиятимда биринчи маротаба содир бўлмоқда. Карлосга ўхшатишлари ёқимли. Мен учун жамоанинг муваффақияти муҳим. Бу услуб болаликдан бор десам янглишмайман. Ҳар ўйиндан олдин отам ҳам вазият бўлиши билан узоқдан зарба беришимни айтадилар. Мураббийлар ҳам кўрсатма беришади. Ўзим эса Бекхэмнинг жарима зарбаларини кўриб катта бўлганман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика