Latest news

18:25"Сўғдиёна" — "Локомотив" 1:0 (Матнли трансляция)  5 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:06"Саутгемптон" — "Ливерпуль". Нуньес ва Салаҳ асосий таркибда  0 18:04Февзи Давлетов: "Бу "Металлург" ютиши шарт бўлган ўйин эди"  1 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  6 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  25

Сервер Жепаров: «Янги мавсумни ҳам «Сеонгнам»да бошлайман» News

Сервер Жепаров: «Янги мавсумни ҳам «Сеонгнам»да бошлайман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда 5 март куни Осиё кубоги-2015 гуруҳ босқичи доирасидаги БААга қарши ўтказиладиган сўнгги ўйинга тайёргарликни бошлади.
Миржалол Қосимов тўлақонли ва тўлиқ таркибдаги машғулотни фақат 2 март кунидан ўтказиши мумкин. Боиси, легионерлар терма жамоа ихтиёрига одатдагидек кеч етиб келишади. Жумладан, кеча тунда Европа Лигасидан ўрин олган Бельгиянинг «Генк» клубига қарши учрашувда майдонга тушган «Анжи» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов эртага Тошкентга етиб келади. Санжар Турсунов кеча кечқурун жамоа сафига қўшилди. Шу кунларда Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клуби аъзоси Сервер Жепаровнинг ҳам Сеулдан пойтахтимизга келиши кутилмоқда. Ҳафта аввалида сеонгнамликлар Анталияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлашди. Бир муддат аввал терма жамоамиз сардорининг клуб раҳбарияти томонидан юқори маоши сабабли, трансферга қўйилиши ҳақида маълумотлар берилганди. Биз Сервер билан боғланиб, у билан айнан шу мавзу, шунингдек, терма жамоанинг баҳорнинг бешинчи куни кутиб турган ўйини юзасидан суҳбатлашдик.



- Сервер, Анталия йиғини қандай ўтди?


- Туркия йиғини ажойиб тарзда ўтди, деб бемалол айта оламан. Аввалдан белгиланган режа асосида ишладик. Аввалги йиғинларимиздан фарқли равишда бу сафар жуда кўп назорат ўйинларида майдонга тушдик. Кореяда янги футбол мавсуми бошланишига бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолди. Шу боис, асосий эътибор жамоавий ўйинни янада шакллантиришга қаратилди. Бу учрашувларда мураббийлар турли тактик вариантларни амалда синаб кўришди. Энди эса Тошкентга, терма жамоа йиғинига жўнаш учун ҳозирлик кўряпман.

- БААга қарши кечадиган ўйин ҳақида қандай фикрдасиз? Умуман, бу учрашувдан нималарни кутяпсиз?

- 5 март кунги ўйинда амирлик футболчиларни мағлуб этиш керак, тамом вассалом. Ўзга натижа на бизни, на мураббийларни ва на мухлисларни қониқтиради. Ғалаба қозониш орқалигина биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олишимиз мумкин. Бу эса юртдошларимизга қўшалоқ баҳор байрамлари олдидан ўзига хос совға бўларди. Табиийки, футбол ишқибозлари катта футболни соғиниб қолишган. Мухлисларни стадионга қайтариш учун ҳам БААни мағлубиятга учратмасак бўлмайди.

- «Сеонгнам» бош мураббий маошингизнинг катталиги боис, сизни трансферга қўйишини айтганди. Ҳозир бу борада вазият қандай?

- Трансферга қўйишмоқчи бўлишганини инкор этмайман. Гап шундаки, бунга клубдаги молиявий муаммолар сабаб бўлганди. Шунингдек, жамоа раҳбарларининг алмашиши, мураббийларнинг ўзгариши ҳам таъсир қилганди. Лекин буни ўйинимнинг пасайганлиги билан изоҳлаш мутлақо нотўғри бўлади. Ҳозирда барча легионерлар, шу жумладан мен ҳам жамоа таркибидаман. Бундан ташқари, бразилиялик яна бир футболчи билан шартнома имзоланди.



- Жавобингиздан келиб чиқиб, Сервер Жепаров янги мавсумни «Сеонгнам»да бошлайди, десак бўлаверадими?

- Албатта. Клуб билан яна бир мавсумга мўлжалланган шартномам бор. Туркиядаги йиғинда мураббийлар штаби барча футболчиларнинг ҳаракатларини ижобий баҳолади.

- Янги мавсумга тайёрмисизлар?

- Ҳа, клубимиз барча режалаштирилган йиғинларни ўтказди. Кучли жамоалар билан назорат ўйинлари ташкил этилди. Режага кўра, 9 март куни К-лига 1-туридан ўрин олган учрашувни сафарда «Геонгнам» клубига қарши ўтказамиз. Мавсум стартидаги ғалаба жуда муҳим ҳисобланади. Бу бизга кейинги ўйинларда руҳий устунлик беради. Шу боис, бўлажак учрашувда қандай бўлмасин, уч очкони қўлга киритишимиз керак.

- «Сеонгнам» чемпионлик учун кураша оладими?


- Олдинга ўтиб, бир нарса дейишим қийин. Бошқа етакчи жамоалар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйишган ва шунга монанд тарзда мавсумга тайёргарлик кўришяпти. Шу боис, ҳозирдан башорат қилишни ноўрин, деб ўйлайман. Кореяда кучли клублар жуда кўп. Шуни ишонч билан айта оламанки, бу йилги мавсум ўтган йилгисидан фарқли равишда жуда ҳам кескин ўтади. Буни аниқ айта оламан.

- Куни кеча Миржалол Қосимов БААга қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Терма жамоа таркиби билан танишишга улгурдингизми? Нима деб ўйлайсиз, бу бугунги кундаги энг оптимал таркибми?

- Агар бош мураббий шундай қарорга келган экан, демак, бу тўғри ва йиғинга чақирилган футболчилар бугунги кундаги энг кучлиси.



- Январь ва февраль ойлари ҳамиша жамоаларимиз учун ноқулай бўлиб келган. Айниқса, терма жамоада. Бу пайтда футболчилар функционал жиҳатдан ҳали тайёр бўлишмайди. Бу омил 5 март кунги ўйинда терма жамоамизга салбий жиҳатдан таъсир қилиб, кейин турли баҳоналарга сабаб бўлиб қолмасмикан?

- Терма жамоа йиғинига таклиф этилган футболчилар ўз клублари таркибида машғулотларда иштирок этишди. Етарлича назорат ўйинларида майдонга тушишди. Ўйлайманки, барча футболчилар функционал томондан БААга қарши ўтказиладиган баҳсга тайёрлар. Жамоавий ўйиннинг тўлиқ шаклланмаганига келсак, бу борада терма жамоамизда сиз айтгандек, ҳамиша муаммолар бўлган. Терма жамоамиз фақат расмий ўйинлар билан чекланиб қоляпти. Бундай ёндашув яхши эмас. Халқаро миқёсда бу биз учун жуда катта камчилик.

- Бу йил ҳисобидан терма жамоамиз биттагина расмий ўйинда майдонга тушади. Бундай ҳолатда бор эътиборни ФИФА кунида ўтказишимиз мумкин бўлган ўртоқлик учрашувларига қаратиш керак. Австралиядаги Осиё кубогига бир йилча вақт қолди ва бу бир зумда ўтиб кетади...

- Албатта. Бундай нуфузли мусобақага жиддий тарзда қараб, шунга монанд тарзда тайёргарлик кўриш лозим. Масалан, Жанубий Корея терма жамоаси яқинда Жанубий Америка қитъаси бўйлаб бир ойлик турне ташкил этди. Ушбу сафар давомида жами 6та юқори савиядаги ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Тўғри, корейслар шу йил ёзда айнан шу қитъада - Бразилия яшил майдонларида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашишади. Аммо бизнинг тайёргарлигимиз ҳам аввалгидек суст бўлмаслиги керак. Футболчиларни тоблайдиган халқаро даражадаги ўртоқлик учрашувлари ҳисобланади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика