Latest news

09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  1 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  8 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  6 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  31 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  18 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7

Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик" News

Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Менга ўйин жуда ёқди, мухлисларга ҳам. Яна бир бор уддаладик. Жуда кўпол хато сабаб гол ўтказдик, охирида ўйинни қутқардик. Бир нечта имкониятлар бўлди. Улардан фойдаланишимиз керак эди. Ҳаёт давом этади. 

- Аббос Ғуломов икки мавсум давомида асосий таркиб ўйинчиси бўлган. "Навбаҳор"да эса у захирада қолмоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Бизни жамоа янги. Биз йиғинлардан келиб чиқиб иш қилмоқдамиз. Иккита йиғин ўтказдик. Ғуломов сифатли ўйинчи. Ғуломов ёнимга келиб у таянч зонасида ўйнай олишини айтди. Мен бундан мамнун бўлдим. Чунки марказимиз кучаярди. Ҳозир бизда ҳар бир позицияда биттадан ўйинчи бор. Қолган футболчиларни сифати яхши, аммо ҳозирча асосийга тортишмайди. Ғуломов асосий таркиб ўйинчимиз. Бизда ўта тиғиз тақвим. Май ойининг охирига қадар ҳафталик циклда ишлаймиз. Шундай экан ҳаммада имконият бўлади. Шундай экан, Ғуломов кейинги ўйинни асосий таркибда бошлаши ҳам мумкин.

- Ўтган ўйин дарвозада Шукрон Йўлдошев турганди, бу сафар Умиджон Эргашев. Қайси дарвозабон асосий ҳисобланади?

- Уларнинг иккалови ҳам асосий дарвозабон. Бундан олдинги ўйингача бугунги ўйинда Эргашев ўйнаши бўйича келишиб олгандик. Чунки Эргашевга Фарғонадаги мағлубиятдан сўнг психологик жиҳатдан босим бўлганди. У футбол ўйнаганди. Мен ўйинчилардан футбол ўйнашни сўрайман. Тўпни шунчаки тепиб юборишларини ҳеч қайон сўрамайман. Дарвозабонлар мураббийи билан бугунги ўйинда Умиджон Эргашев майдонга тушишини келишиб олдик. Хато қилмадик деб ўйлайман, у яхши ҳаракат қилди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Иккита сифатли дарвозабон.

- Бугунги ўйинда футболчилар белгиланган топшириқни қанчалик адо этишди?

- Гол ўтказиб юбормаганимизда 97% га бажаришди деган бўлардик. Голни ҳисобга олсак, 90% га. Умуман керакмас жойдан гол ўтказдик. Бу ёшболаларча хато бўлди. Охирги дақиқаларда кўп гол ўтказяпмиз. Иккита йиғинни топ даражада ўтказгандик. Битта йиғинимиз маълум сабабларга кўра бекор бўлди, агар ўша йиғин ҳам ўтказилганда, биз оптимал ҳолатда бўлардик. Ҳозир эса шу даражага яқинлашиб келмоқдамиз. Биз рақамлар билан ишлаймиз. Кимни кўрсаткичлари яхшироқ бўлса шуни майдонга туширамиз. Кимдадир иккита оптимал таркиб бор. Бизда эса таркиб битта. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, ўша футболчи ўйнайди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика