Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  8 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди" News

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- Динамик, жуда тезкор ва қайноқ ўйин гувоҳи бўлдик. Икки жамоа учун ҳам эмоцияларга тўла ўйин бўлди. Рақибни алоҳида эътироф этиш жоиз. Очиқчасига айтаман, илк дақиқаларда уларнинг босимига дош бериш қийин бўлди. Бироқ, йигитларим ўйинни қўлга ола олишди, барчасини изига туширишни уддалашди. Шундан сўнг, ўйин тартиб билан кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Иккаламизга ҳам очко керак. Мухлисларга ёқидаган, тезкор ва яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман.

- Сизларда бир неча хавфли вазиятлар бўлди. Шундан сўнг жамоа ҳимояга эътибор қаратди. Бунга сабаб нима?

- Футбол шунақа ўйин. Қайсидир вазиятларда рақиб ўта яхши ҳаракат қилади, баъзи вазиятларда эса сизга имконият қолдиради. Ҳимояга ётиб олдик демаган бўлардим. "Бунёдкор"га қарши кубок ўйинида йўқотилган энергия сабаб ҳам баъзи вазиятларда балки бироз куч етишмагандир. Чунки, ўша ўйинда йигитлар жуда катта юклама олишганди. Ўйинлар орасидаги фарқ жуда кам. Жамоамиз ҳам ёш. Бу каби ўйинларда улар жуда кўп энергия сарфлашади. Шахсий фикрим шундай. Буни яхши тарафи ҳам бор. Бу йигитларга максимал ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу ёшда бу уларга жуда керак.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика