Latest news

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум” News

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум”

Шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинини якунлади.
Йиғиннинг охирги кунида ёшларимиз биринчи лига вакили “НБУ-Осиё”га қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс якунига етгач, терма жамоамиз устози Сергей Лушандан қисқача интервью олдик.

-   Сегргей Иванович, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. Дастлаб шу ҳақда тўхталсангиз?
-   Тошкентда ўн кун давомида шуғулландик. Бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Асосийси йиғинга чақирилган 23 нафар футболчининг ҳаммасини кўздан кечириб олдик. Энди кейинги йиғинда бошқа футболчиларни ҳам текшириб кўрамиз. Ҳозирги футболчиларни эса кузатишда давом этамиз.

-   Ўз ишингиздан қониқяпсизми?
-   Муҳими, бекор ўтирганим йўқ ва ҳар куни иш кетяпти. Бу галги йиғин икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб 20-25 апрель оралиғида бир қатор футболчиларни текшириб олдик. Кейин улардан еттитасига жавоб бериб, ўрнига бошқаларни таклиф этдик. Умуман олганда, Осиё чемпионатида терма жамоамиз ўзагини ташкил этадиган 13 нафар футболчи маълум дея оламан.

-   Кейинги йиғин қачон бўлади?
-   Аслида майнинг 10-сидан йиғилмоқчи эдик. Бироқ 10-15 май кунлари “Баркамол авлод” спорт мусобақалари бўлишини инобатга олиб, майнинг иккинчи ярмида йиғилишни лозим топдик. Чунки таркибимиздаги бир нечта ўйинчи шу мусобақада иштирок этади.
 
-   “НБУ-Осиё” устидан қозонилган йирик ғалаба ниманидир англатадими?
-   Йўқ. Чунки “НБУ” бизга қарши тайёргарликсиз ўйнади, шу боис уларнинг ўйини қовушмади. Биз фақат юзага келган имкониятлардан фойдаландик, холос. Бундан ташқари, рақибимизнинг асосий таркиби майдонга тушмади. Уларда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилди. Биз имкон қадар кучли жамоалар билан назорат беллашувлари ўтказишимиз керак.

-   Шу ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказишнинг иложи йўқми?
-   Билишимча, бу борада Терма жамоалар маркази иш олиб боряпти. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. Бир-иккита турнир борасида гап-сўзлар бўлганди, лекин уям тўхтаб қолди. Менга марказдагилар бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиб беришга ваъда беришган. Ҳозирча эса ўз имкониятимиздан келиб чиқиб фақат клубларга қарши тўп тепиб турибмиз.
 
-   Ўтган йил БААдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган футболчилардан Осиё чемпионатига олиб кетасизми?

-   Бизда 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам шуғулланяпти. Масалан, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Сарвар Каримов каби ёшлар биз билан бирга. Футболда бир ёш унча катта фарқ ўйнамайди. Шундай экан, футболчи 1995 йилда туғилганми ё 1996 йилми, ким кучли бўлса ўшани Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика