Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  47 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  11 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади" News

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг, Ашхабод клуби бош мураббийи Сердар Гелдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

- Ўйинга тайёрлаган режамиз иш бермади дедингиз? Режангиз ҳақида қисқача айтиб бера оласизми, сабаби биринчи таймда жамоангиз ҳимоядан ҳужумга ўтишди муаммога дуч келди. Ҳимоячилар тўпни ўзида кўп ушлаб туришди.

- Биз сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди.

- "Ахал" жамоаси ўз ўйида "Ал-Файҳа"ни мағлуб этди. Кейинги учрашувда "Пахтакор" Туркманистонга боради. "Ахал" кейинги учрашувда "Пахтакор"га муаммо туғдира оладими?

- Ўз ўйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг қўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика