Latest news

09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  1 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  2 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  5 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8

Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди" News

Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сердар Азмун Ўзбекистон билан баҳс олдидан қизиқ фикрларни илгари сурди.

Унинг фикрича, Ўзбекистон охирги марта Эронга 2012 йилда жиддий хавф солган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Эронни 12 йил олдин ЖЧ саралаши доирасида "Озоди" стадионида Улуғбек Бакаевнинг голи эвазига мағлуб этган. Шундан сўнг миллий терма Эрон билан 9 марта рўбарў келган ва  2 та дуранг, 7 та мағлубият қайд этган.

"Эртанги ўйин қанчалик қийин эканлигини биламиз. Уч очко жуда катта аҳамиятга эга ва биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – дея айтиб ўтди Сердар Азмун.



Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда томошабоп бўлиб келган. Эртанги ўйин олдидан ҳам Ўзбекистон футболчилари Эрон терма жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди...

- Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон тўқнашуви эртага "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Учрашув 19:00 да старт олади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика