Latest news

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   27 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди News

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди

Футболчи Евро саралашида жуда қўпол рақибларга дуч келди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ва Дания термаси ҳужумчиси Расмус Хойлунд Евро-2024 саралашидан ўрин олган Сан-Маринога қарши ўйинда рақиб ҳимоячилари ўзини жуда ёмон тутгани, уни жароҳатлашга интилишгани ҳақида гапирди.

"Кейинги ҳаракатни кут. Сени синдириб ташлаймиз. Бизни йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Бу гапларни менга улар айтишди. Ҳакам итальян тилини тушунмасди, уни айблай олмайман. Бир неча ўйинчилар мени ёнимга келиб, ҳар хил ёмон сўзларни айтишди. Улар мени итариб юборишар, зарбалар беришарди. Шу сабаб ҳам гол урганимда мен бошқача нишонладим ва ўз байроғимни кўз-кўз қилдим. Улар буни ҳазм қила олишмади, мен эса эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Бу ўта ҳурматсизлик. Улар борган сари қўполлашиб бораверишди. Мен эса индамай давом этаверардим. Охирида улар янги босқичга чиқишди, чунки йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Шу тариқа, Сан-Марино футболчилари кимнингдир фаолиятига нуқта қўйишга эришишлари мумкин эди", -дейди Расмус Хойлунд.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика