Latest news

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  27 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги) News

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги)

2020 йилги мавсум ёдингиздами? Илк турдаёқ Тошкентда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келганди.

Ўшанда ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлар бир ойдан кўпроқ муддат кескин муҳокамаларга сабаб бўлган, ижтимоий тармоқлар бу ҳақда катта резонанс берганди. Орадан йиллар ўтди, шундан буён қанчадан қанча сувлар оқиб кетди ва барчаси тарихга айланди. Бугунги "Пахтакор" ва ҳозирги "Навбаҳор" ўртасида азалий принципиаллик бор бўлса-да, эндиликда ўйин давомида нима юз берган бўлса ҳам, барчаси ўша майдоннинг ўзида қоладиган босқичга етиб келди. 

Ютқазган ҳеч қандай эътирозларсиз мард бўлиб майдонни тарк этяпти. Бу – профессионаллик. Алоҳида кузатув олиб бордим, ижтимоий тармоқларда кичик гап-сўзлардан ташқари эътиборга молик бирор норозилик кайфияти кўринмаяпти.

Барчасини Сайфиев ҳал қилган бўлса, демак “Сайфиевнамо" ўйин бўлади. Фарруҳ учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ қанотдан узатиб берилган тўпни аниқ зарба билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Одатда бу каби даражаси юқори ўйинларнинг илк дақиқаларида аксарият футболчилар бунақа имкониятлардан унумли фойдалана олишмайди. Чунки принципиаллик катта саҳнага чиққан вақтда ўйингача бўлган муҳит майдондаги ўйинга мослашиб олгунга қадар кўпчиликни довдиратиб қўяди. Бироқ Сайфиев бу вазиятда ўта совуққонлик билан ҳаракат қилиб, юзага келган имкониятни аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0. 

Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

Учрашувнинг 68-дақиқасида яна ўша Фарруҳ Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Драган Черан мавсумдаги илк голини урди – 2:1. 

90+4 дақиқада "Навбаҳор"нинг сербиялик легионери Йован Жокич жамоасига навбатдаги очкони тақдим этиши мумкин эди, бироқ унинг пенальтидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони қайтаришнинг уддасидан чиқди. Якуний ҳисоб – 2:1, "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини айнан азалий рақибига қарши ўйинда қўлга киритди. 

Даврон Ҳошимов майдонда максимал борини бериб ўйнайди. Одатда у бу борада ўзини ҳам, рақибини ҳам аяб ўтирмайди, шу боис сариқ ва қизил карточкалар доим бу футболчининг ортидан эргашиб юради. Балки бошқа футболчи четлатилганида, алоҳида эътиборга молик вазият бўлиши мумкин эди. Бироқ Ҳошимов табиатан шунақа футболчи, ўйин ҳароратига қолган барча жараённи унутган холда жиддий киришиб кетади. Бутун вужуди, бор диққат-эътибори фақат ва фақат майдонда бўлади.

Пенальтилар борасидаги фикрлар ҳар кимда ҳар хил ва турлича янграяпти. Кимдир бор дейди, кимдир йўқ деяпти, бунақанги баҳс-мунозаралар футболнинг ажралмас қисми. Балки ракурслар алдаётгандир, аммо ҳар икки холатда ҳам бир қарашда 100 фоизлик пенальти бор эди деб айтиш қийин. Обдон синчиклаб, стоп-кадрларни қайта-қайта кўриб чиққанингиздан кейингина 11 метрлик жарима зарбаларига сабаб бўлган асосларни топасиз. 

P.S. Мухлисларнинг Азмиддиновга нисбатан амалга оширган ҳаракатларини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Шунингдек, футболчининг уларга жавоби ҳам мутлақо нотўғри. Гўё бу ўйинда барибир нимадир юз бериши керак эди, худди шу воқелик негизида содир бўлди.

Қизиқ статистика, кечаги "Олимпик" – ОКМК учрашуви давомида дарвоза томон бор-йўғи 2 та аниқ зарба берилибди.


Бекзод Толибов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика