Latest news

15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  3 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради News

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради

Маълумки, шу йилнинг ёзида Токиода навбатдаги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Саад Ал Шеҳрининг айтишича, шу кунларда якуний таркиб маълум бўлади. 

Шуниси аниқки, 3 нафар ёши катта футболчи сифатида миллий жамоа етакчилари - Салмон Ал Фараж, Салим Ал Довсари ва Ёсир Ал Шаҳрони ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига боришади. Биласиз, ҳар учала футболчи ЖЧ саралаш баҳсларида ўзларини кўрсата олишди.

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси 23 июнь куни Ар Риёдда йиғилиб, 14 июлга қадар йиғин ўтказади. Бу жамоанинг мусобақа олдидан бешинчи, яъни охирги йиғини бўлади. 

Олимпия ўйинларида ҳар бир терма жамоа 23 ёшгача бўлган футболчилар билан ташриф буюради. Лекин мусобақа регламентига кўра, уч нафар ёши катта футболчини қўшиб олса бўлади. Шу боис саудияликлар мураббийи "Ал Ҳилол" етакчиларидан фойдаланишга қарор қилди. 

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси Олимпиадада Бразилия, Германия ва Кот-д'Ивуарга қарши гуруҳ баҳсларини ўтказади. Олимпия ўйинларида футбол учрашувлари 22 июлдан старт олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика