Latest news

08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди News

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Карим Бензема Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Saudi Pro League Season Awards тақдирлаш маросимида "Ал-Иттиҳод" жамоаси сардори Карим Бензема мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, жамоа бош мураббийи Лоран Блан эса энг яхши мураббий деб топилди.

Бензема мавсум давомида 21 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. Француз футболчининг 30 та самарали ҳаракати лигадаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг энг яхши маҳаллий футболчиси унвонини "Ал Ҳилол" аъзоси Салим Ал Довсари қўлга киритди.

Блан чемпионатдаги дебют мавсумидаёқ "Ал Иттиҳод"ни чемпионликка олиб чиқди. Француз мураббий биринчи мавсумда бунга эришган тўққизинчи мутахассис бўлди. Бу унинг Франциядан ташқарида олий дивизиондаги биринчи унвонидир.

Бундан ташқари, Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. "Ал Насср" сардори 25 та гол уриб, "Ал Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тоюнини 2 та голга ортда қолдирди. Ҳозирда португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 77 та ўйинда 74 та гол урган ҳолда, мусобақа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика