Latest news

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

Сардор Рашидов: "Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти" News

Сардор Рашидов: "Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти"

ЎФА матбуот хизматининг Сардор Рашидов билан уюштирган интервьюсини тақдим этамиз.


- Сардор, авваламбор таклифимизга лаббай деб жавоб берганингиз учун миннатдорчилик изҳор этмоқчимиз. Мухлисларни кўплаб тўпланиб қолган саволлари бор. Ана шу саволларни ўртада воситачи бўлиб мен берман ва имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиласиз.

- Ана энди Ўзбекистон терма жамоаси билан ўқув йиғин машғулотига чақирилдингиз, бу ердаги Туркиядаги, Анталиядаги йиғилишга. Лекин Австралияга кўрдик ўзим ҳам бордим бирга, йигитлар билан. Йўқ эдингиз. Сизни масалангизда ҳам ҳар хил гаплар бўлганди. Яъни, ўша Сурия терма жамоаси билан кечган учрашувда ўйинингиз жуда ҳам ёққанлиги, кейин эса ўйинни қайтадан кўриб олиб, "Йўқ! Орқага қайтмас экан" деган мазмундаги эътирозлар янграганлиги ҳақида эшитгандик. Шу қанчалар рост? 

- Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам эшитдим бу ҳақда. "Орқага, ҳимоявий ўйинга унча ёрдами тегмайди" деб. Тўғриси, ўзим ҳам тан оламан, 100 фоизлик орқага қайтиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга мойиллигим йўқ. Аммо, Австралия ва Қатар билан ўйиндаги йиғинда жароҳатим ҳам бор эди. Чақирилсам ҳам, миллий терма жамоага ёрдам бера олмасдим. Бу орқага қайтиб ёрдам бермаслигим, мен учун энди қанақадир бир дарс бўлди. Албатта мураббийни айтган сўзини эшитдим. Келгуси ўйинларда орқага қайтиб, миллий терма жамоамизни ўйинига ёрдам бериб мураббийни хоҳлаган ишини қилишига ҳаракат қиламан.

- Сиз Қатарда "Ал-Жазира" жамоасида ўйнаган пайтингиз Лямушининг услуби бироз шунақароқ бўлган. Яъни ҳимоядан ҳужум уюштириш, ҳимоядан бирданига олдинга чиқиш услуби Куперда азалдан бор. Шунга балки сизга осон бўлар ёки Лямуши билан фарқи борми Купернинг тактикаларини?

- Тўғрисини айтсам, Лямуши учта олдинги ҳужум қиладиган ўйинчиларни унча ортга қайтишини ўзи ҳам тавсия қилмасди. Олдида қолиб, кўпроқ голлар уриш ва жамоага ғалаба олиб келишини хоҳларди. Энди у араб футболи. Купер - бу Европа футболини, катта ўйинларни кўрган мураббий. Ҳамма мутахассиснинг ўзини чизгилари, футболга бўлган қарашлари бор. Биз жамоамиз бош мураббийининг ишончини оқлаб, берган кўрсатмаларини майдонда бажаришга ҳаракат қиламиз.

-  Муҳлислар хоҳлашса, хоҳламаса Осиё Кубоги-2015да порлаган Сардор Рашидовни кутишяпти. Лекин, охирги 1-2 йил, айниқса икки йил давомида "Локомотив"да ҳам захирага кўпроқ ўтириб қолганингиз, булар жароҳат билан боғлиқми ёки ростан ҳам ўйинингизда русчада айтганда, "спать" бўлдими? 

- Тўғрисини айтаман фақат, "Локомотив"да менга унақа 100 фоизлик имкон берилгани йўқ. Мураббийга ҳам, клуб бош раҳбарларига ҳам бу нарсани айтганман. Иккинчидан, бошқа давлатдан келиб ўйнаш бироз қийин бўлгани ҳам рост. Охирги марта Ўзбекистон чемпионатида 3 йил аввал ўйнаганман. Насиб бўлса, мухлислар Осиё чемпионатида 4 йил аввалги Сардор Рашидовдан кучли футболчини кўришади.

- Бугунги терма жамоамиз ҳақида мухлисларда икки хил фикр бор. Яъни баъзилар айтишяпти. Ўтиш даври бор-ку, мисол учун Гейнрих кетди. Одил Аҳмедовни ёши футбол тили билан айтганда, фахрийларга қараб кетяпти. Барибир, янги авлод кириб келаётгандек ва бунинг устига 23 ёшлилар ўртасидаги турнирларда ғалаба қозонган олимпия терма жамоаси йигитларидан деярли ташкил топган, ҳозир кўряпмиз. Иккинчи томон эса, йўқ қанотларда ўйнаётган футболчилар, Достон мисол учун, сиз, Жалолиддин Машарипов, Азиз Турғунбоевни ҳам оладиган бўлсак, ўртада Сидиқов, олдинги даврга қараганда кўпроқ финт қиладиган футболчилар айнан мана шу даврда йиғилиб қолган ва бу Купернинг жамоавий қарашларига бироз ҳалақит беради деб айтишяпти. Қайси бирига қўшиласиз? Ўзи қанақа жамоа ҳозиргиси...

- Энди ҳозир ёши катта футболчилар камайди термада. Ҳайдаров, Денисов ўзингиз айтганингиздек, йиғинга чақирилмади. Бу нарса қайсидир маънода ўз таъсирини кўрсатади. Чунки, бу футболчилар хоҳлайсизми, йўқми иккита учта Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларини кўришди. Ҳозирги чақирилган айрим футболчилар фаолиятида биринчи марта Осиё чемпионатига боришади. Финтлар... Ушбу саволингизга, бу ёрдам беради, албатта. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиб, масалани ҳал қилиши учун керак бўлади.

- Купернинг услубида мураббий шунга рухсат беряптими?

- Тўғрисини айтсам, Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти. Олдиндаги футболчиларга ҳимояга қайтиб, хато қилмасдан ҳаракат қилиш ва ҳужумда эркин ўйнаш имкониятини яратиб бермоқда.

 - Купернинг тайёргарлиги бошқа мураббийлардан қай жиҳатларии билан фарқ қилади? Бошқа мураббий бўлиб ишлаган мутахассисларимизга ҳурматини жойига қўйган ҳолда, қайси афзаллик тарафларини кўрдингиз? Ёки умуман янгилик кўрдингизми, ҳайрон қолган жиҳатларингиз борми?

- Куперда жамоавий ўйинни шакллантиришни кўрдим. Нафақат майдонда, ташқарида ҳам. Қолаверса, машғулотларда ҳам жамоавий ўйин. Ҳамма нарсада Купер жипслашиб ҳаракат қилиш услубидан фойдаланишини кўрдим. Шу нарса мен учун янгилик бўлди.

- Услуб, демак мисол учун эртага бизни уялтириб қўймайди-а?

- Йўқ, Ҳудо хоҳласа услуб бизни уялтирмайди. Купер жамоа ўйинини, услубини ўзгартирди. Олдинги йиғинларга қараганда ҳозиргисини бироз ҳужумкорроқ дейиш мумкин. Тактика томондан ҳам анча ўзгариш бўлди.

- Бунгача 0:4 ҳисоби (Жанубий Корея билан ўйиндаги) барибир таъсир қилганди. Барибир...

- Тўғрисини айтсам, 0:4 ҳисоби ҳам таъсир қилгандир балки.

- Кейин биринчи, иккинчи ўйининглар Уммон ҳамда Туркманистон терма жамоалари билан. Японияга қарши учрашув билан мусобақа бошланганида, эҳтимол Купер бошқачароқ қарарди.

- Йўқ, сиз ҳозир нотўғри ўйлаяпсиз. Чунки, мен Уммонни Япониядан кучсиз деб ўйламайман. Уммон ва Туркманистонга қарши ўйин осон бўлмайди. Араблар ўртасида ўтказиладиган "Gulf" турнириннинг амалдаги чемпиони ва шу мусобақада охирги 8та ўйинни ютқазмаган жамоа сифатида Уммон бизга ноқулй рақиб ҳисобланади. Бунинг устига, биз уларга 4 бор мағлуб бўлганмиз ва фақат битта ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ўйлашимча, Япониядан кўра Уммонга қарши тўқнашув, биз учун энг қийини бўлади. Бу терма жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатади ва қарши ҳужумга чиқиб кета олади. Агар, биринчи турда Уммонни ютсак, кейин бизга осонроқ бўлади, деб ҳисоблайман.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика