Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"
13 nov 12:21
News
Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"
Вакилларимиз бу турда Доҳада Қатар меҳмони бўлади. Айни вақтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказаётган терма жамоа аъзоларига омад тилаб қоламиз. Биз эса мазкур баҳс олдидан таниқли футболчи Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Qatar Almoez Ali - 25', Almoez Ali - 41', Lucas Mendes - 90' |
World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 5 14/11/2024, 21:15 2
:
3
Finished
|
Uzbekistan Abbosbek Fayzullayev - 75', Abbosbek Fayzullayev - 80' |
Stadium: 10759 spectators
- Эртага бўлиб ўтадиган Қатар Ўзбекистон учрашувидан қандай ўйин кутяпсиз? Умуман терма жамоамизнинг бугунги куни, саралашдаги ўйинлари қандай таассурот қолдирмоқда?
- Эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутмоқдамиз ва бунга мажбурмиз. Бошқа натижа кутиш бизни Жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиши мумкин. Худди аввалги саралашлардаги каби имкониятларимиз жуда юқори. Биз Қатардан барча нуқталарда кучлимиз ва буни майдонда кўрсатишимиз шарт.
- Бу ўйин Осиё кубогидаги ўйиндан фарқ қилиши мумкин. Бизда бу сафар устунлик нимада?
- Осиё кубогидан сўнг орадан 8 ой ўтди. Терма жамоамиз бу вақт ичида ўсишга эришди. Буни инобатга олган ҳолда Қатарни таслим қилишимиз керак. Терма жамоамизда ҳамма нарса жойида.
- Қатарни олдин хотиржам ютиб юрганмиз. Бу терма жамоа ниманинг эвазига кучайди? Эртага бизга кўпроқ нима керак бўлади?
- Улар хорижлик ва маҳаллий футболчилар эвазига анча ўсди. Шунга Осиё кубогида бизга қийин бўлганди. Очиғини айтганда ўша турнирда ёмон кўрсатмагандик, ўйин томонлама энг яхшиси эдик. Пенальтилар сериясига тайёрланмаганимиз панд берганди.
- Ҳужумкор позициянгиздан келиб чиқиб эртанги ўйинда олдиндаги футболчиларимизнинг имкониятларига қандай қарайсиз? Табиийки, рақибнинг асосий қуроли ҳам ҳужум Акрам Афиф, Алмоез Али ва ҳоказо...
- Акрам Афиф ҳозир яхши формада. Лекин уни тўхтатиш бизнинг ҳимоячиларга қийин эмас. Ҳусанов, Алиқулов уни зарарсизлантиришга 50 фоиз кучини сарфласа кифоя. Ҳужумдаги футболчиларимизга кўпроқ узоқдан зарбалар беришини таъкидлаган бўлардим. Қатар дарвозабонлари узоқдан зарбаларда кўп хатоларга йўл қўйишади. Буни ички чемпионатда ҳам кўриш мумкин.
Comments