Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  11 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Сардор Раҳмонов: “Машъал” шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтиши шарт” News

Сардор Раҳмонов: “Машъал” шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтиши шарт”

Ўтган мавсум олий лигада 7-ўринни олган Муборакнинг “Машъал” клуби ЎФА ижроқўми қарорига кўра 2018 йилни ПРО-лигада ўтказмоқда.

Қуйи лигада 7та турдан сўнг  “Машъал” клуби 13 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Биз жамоа ҳимоячиси Сардор Раҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” аслида бу мавсум Суперлигада ўйнаши керак эди. Бироқ ЎФА ижроқўми қарорига кўра клуб қуйи лигага тушириб юборилди. Футболчилар буни қандай қабул қилишгани борасида Раҳмонов шундай фикрларни билдирди.  

Ўтган мавсум олий лигада 7-ўринни олиб қуйи лигага тушиб кетиш биз учун жуда оғир зарба бўлди. Футболчилар нима қилишларини билмай қолишди. Икки ой давомида мураббийлар тинимсиз футболчилар билан ишлашди ва уларнинг руҳий ҳолатини яхшилашга уринишди. Йигитларга ўзларига куч топа олишганига раҳмат айтаман. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб шу йилнинг ўзида кучлилар сафига қайтишимизга ишонаман. Нима бўлса ҳам ўтиб кетди. Энди бу мавсумда ПРО-лигада биринчи ўринни олиш ва Суперлигага қайтишимиз керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган “газчилар” чемпионатни мағлубият билан бошлашди. Бу борада ҳимоячи қуйидагиларни айтиб ўтди.

Мавсум "Машъал" учун мағлубият билан бошланди. ПРО-лигадаги 1-турни сафарда "Андижон"га қарши ўтказиб, ютқазиб қўйдик. Албатта барчамиз ўша ўйиндан кейин тушкун кайфиятда эдик. Аммо тезда ўзимизга келдик ва ижобий натижаларни қўлга кирита бошладик. Шукурки тезда мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олдик. Аммо ҳали мавсум узоқ давом этади. Ҳозирдан аниқ фикр билдирмаган бўлар эдим. Шундай ўйнашда ва очколар жамғаришда давом этишимиз керак.


“Машъал” мавсумни ПРО-лигада бошлаши аниқ бўлгач бир қатор футболчилар жамоани тарк этишди. Кимдир ижарага берилди, кимнингдир шартномаси тугаб бошқа жамоага кетди. Уларнинг кетиши жамоага панд бермайдими? Бунга Сардор қуйидагича жавоб берди.

Тўғри бир қатор футболчиларимиз бошқа клубларга ўтиб кетишди. Бунга ўзига яраша сабаблар бор эди. Биласиз, ПРО-лига регламентига кўра таркибда икки нафар ёш футболчини ўйнатиш шарт. Бундан ташқари ПРО-лигада Суперлигадагидек 40 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам Жавоҳир Илёсов, Зафар Тўраев ва Искандар Шойқулов каби етакчилар ижара асосида бошқа клубга кетишди. Насиб қилса Суперлигага қайтсак ижара берилган ўйинчилар яна "Машъал"га қайтишади. Кетганларнинг ўрнини босадиган футболчилар етарли.

Қишда, ҳали Муборак клуби Суперлигадан тушиб кетиши маълум бўлмаган пайтда македониялик Жалил Асани кўрикка таклиф этилганди. Клуб ПРО-лигада ўйнаши эълон қилинганидан кейин ҳам Асани жамоада олиб қолинди. Македониялик футболчи ҳақида Раҳмоновнинг фикрлари биз учун қизиқ бўлди.

Жалил Асани кўплаб футболчиларга ўрнак бўладиган легионер. У секин-секин жамоага ва ўзбек футболига мослашиб бормоқда. Мулоқотда муаммо бўлмаяпти. У қолган футболчилар ва мураббийлар билан рус тилида мулоқот қилмоқда.

“Машъал” ПРО-лиганинг 7-турини ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” клубига қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув жуда кескин ўтди. Бу ўйинда майдонга тушган ҳимоячи баҳс қандай ўтгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Сурхон"нинг ҳам мақсади худди биз каби Суперлигага чиқиш. Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Рақиб сафида кучли клубларда ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган Фарҳод Тожиев, Ислом Иномов каби футболчилар тўп тепишмоқда. Клубни таниқли мураббий Дилшод Нуралиев бошқариб бормоқда. Ўша ўйинда рақиб ҳам, биз ҳам ютишимиз мумкин эди. Сўнгги дақиқаларда Ҳумоюн Муртазоев гол уриб бизга ғалаба келтирди.

Хабарингиз бор, 2018 йилги Ўзбекистон кубоги формати худди Англияда бўлгани каби “кўр қуръа” механизми асосида ўтадиган бўлди. Бунинг самараси ўлароқ “Машъал” 1/8 финални ўз майдонида ПРО-лиганинг бошқа бир клуби “Сурхон”га қарши ўтказадиган бўлди. Мамлакат кубоги ҳақида Раҳмоновнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида биз ўз уйимизда Фарғонанинг "Истиқлол"клубини қабул қилдик. Ўша учрашувда ғолиб бўлгач раҳбарият имкон қадар узоққа боришимиз кераклигини айтди. Ўйлашимча ярим финалга чиқишга бемалол кучимиз етади. Кубок формати ўзгаргани шахсан менга маъқул келди. Чунки энди биринчи лига клубларида ҳам узоқроққа бориш учун кўпроқ имконият бўлади деб ўйлайман. Қизиғи кубокнинг нимчорак финалида яна "Сурхон" билан ўйнаймиз. Мазкур баҳсда ҳам ғолиб бўлиш ва чорак финалга чиқишни истаймиз. Аммо бу сафар олдингидан ҳам қийинроқ ўйин бўлишига шубҳам йўқ.


Жамоаси қуйи лигада ўйнаётган бўлса ҳам Суперлига баҳсларига беэътибор бўлиш тўғри эмас. Ҳар ҳолда кейинги йил “Машъал” барибир элитага қайтишни истамоқда. Шундай эса ҳимоячи Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларини кузатаётишга вақт топаётганини оддий қабул қилдик.

Суперлига ўйинларини имкон қадар кузатиб бораяпман. Тўғри баъзи турлар ПРО-лига билан бир кунда ўтказилмоқда. Бизда ўйин ва машғулотлар бўлмаётган пайтда ТВ орқали Суперлига ўйинларни кўраяпмиз. Менга бу мавсум "Бухоро" ва "Металлург" клубларининг ўйинлари ёқмоқда. Умуман деярли барча жамоалар яхши ўйнашмоқда. Майдонда шиддатли кураш кечаётганига гувоҳи бўлаяпмиз.

Одатда клуб қуйи лигага тушиб кетса ўз-ўзидан футболчиларнинг маоши ва мукофот пуллари камайтирилади. “Машъал”да қандай бўлди? Бу саволга ҳам Сардор очиқчасига жавоб берди.

Жамоамиз ПРО-лигада ўйнаётган бўлса ҳам раҳбарият маошларни камайтиргани йўқ. Суперлигадан тушиб кетишимизга футболчиларнинг айби йўқлигини раҳбарлар тушуниб туришибди. Шу боис клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Январь ойида Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этган “Машъал” дарвозабони Раҳимжон Давроновни деярли ҳеч ким танимас эди. Қитъа чемпиони бўлгач посбонда қандайдир ўзгаришлар содир бўлмадими? Раҳмонов шундай фикр билдириб ўтди.

Тўғри Раҳимжон Давронов Осиё чемпионатига кетишидан олдин мухлислар деярли уни танишмасди. Лекин чемпион бўлдим деб ҳаволаниб кетгани йўқ. Ўз устида тинмай ишламоқда. Жавоҳир Илёсов "Металлург"га ижарага берилгач Раҳимжон асосий дарвозабонга айланиб олди.

26 май куни Украина пойтахти Киев шаҳрида Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Испаниянинг “Реал” ва Англиянинг “Ливерпуль” клублари тўқнаш келишади. Мазкур баҳсда Раҳмонов қайси жамоа ютишини кўпроқ истайди?

Тўғрисини айтсам "Реал"га ҳам, "Ливерпуль"га ҳам мухлис эмасман. Мен "Манчестер Юнайтед" мухлислик қиламан. Шу боис Киевда ўтадиган финални нейтрал одам сифатида томоша қиламан. Фикримча “Реал” чемпион бўлишга ҳақли.

Июнь ойида эса Россия яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб қайтган Раҳмонов катта мундиалда кимга мухлислик қилиши кўпчиликка қизиқ бўлиши аниқ.

Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида Бразилия ва Англия терма жамоаларига мухлислик қиламан. Иккаласи ҳам финалга чиқа олади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин-ку.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика