Latest news

12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  0 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?  1 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  6 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7

Сардор Мирзаев: «Ҳиссиётларимни таърифлай олмайман News

Сардор Мирзаев: «Ҳиссиётларимни таърифлай олмайман

Хабарингиз бор, Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз тарихида илк бор футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалларига сазовор бўлди.

 Бошқача айтсак, «темирйўлчилар» бир неча йиллик уринишлардан сўнг ниҳоят, ўз ниятларига етишди. Энг қизиғи, «Локомотив»га ашаддий рақиб - «Бунёдкор» ҳам қайсидир маънода, «ёрдам бериб» юборди. Негаки, «қалдирғочлар» 29-тур доирасидаги «Навбаҳор»га қарши ўз майдонларида ўтган ўйинда дуранг (1:1) қайд этишди. Бу эса табиийки, Мирко Йеличич шогирд­ларини муддатидан олдин чемпион бўлишларини таъминлади. Шу боис, «Локомотив» футболчилари «Металлург» билан ўйинда ортиқча босимларсиз, чемпионларга хос ҳаракат қилишди. Ана шу беллашув якунига етгач, биз «темирйўлчилар»нинг энг фаол футболчиларидан бири - Сардор Мирзаевни суҳбатга тортдик.

- Сардор, аввало, сизни ва жамоангизни чемпионлик билан табриклаймиз. Хўш, таассуротлар қандай?


- Табрик учун катта раҳмат. Таассуротларни эса сўз билан ифода этиб бера олмайман. Биз бу кунни узоқ кутган эдик. Шукрки, якунда мақсадимизга етиб, чемпион бўлдик.

- Сизнингча, жамоа муваффақиятининг асосий сири нимада?


- Менимча, асосий масала - иноқликда. Чунки ҳозирги «Локомотив»даги барча инсонлар худди бир оила аъзоларидек бўлиб қолган. Ҳаммамиз бирлашиб, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.

- «Бунёдкор»нинг ўз майдонида очко йўқотишига қандай муносабат билдирасиз?


- Тўғриси, бу бироз кутилмаган натижа бўлди. Яхши биласиз, чемпионат якунланишига икки тур қолган бўлса-да, олтин медаллар тақдири ҳали очиқ турганди. Шундай ҳолатда «Бунёдкор»нинг очко йўқотишини эса очиғи, кутмагандик.

- «Металлург» - «Локомотив» учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Зеро ўтган йилги мавсумда ҳам айнан шу клубни мағлуб эта олмагансизлар...


- Ҳа, чиндан ҳам «Металлург»ни сўнгги икки йилдан бери чемпионат баҳсларида енга олмай келаётгандик. Лекин «Бунёдкор»нинг очко йўқотиши, бунинг оқибатида чемпион номига аниқлик кириши ишимизни анча енгиллаштирди. Катта босимдан халос бўлиб, юқори кайфият билан тўп сурдик. Бунинг натижасида ўйинимиз ҳам қовушди, менимча.

- Хато бўлмаса, фаолиятингизда илк бор чемпион бўлдингиз...

- Худди шундай. Биринчи марта Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалларига эга чиқмоқдаман. Очиғи, бу - ҳозиргача ушалмаган орзуларимдан бири эди. Аммо ниятимга эришишни жуда ҳам истагандим. Умид қиламанки, бу - охиргиси бўлмайди.

- Энди ортга назар солиб, мавсум ҳақида умумий хулосалар чиқариш мумкин. Бизнингча, бу мавсум - фаолиятингиздаги энг яхшиси бўлди. Бу фикрга қўшиласизми?


- Шак-шубҳасиз. Чиндан ҳам, олий лигадаги фаолиятим бошлаганидан бери энг яхши мавсумни ўтказдим. Тақдиримдан асло нолимайман: Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида ўйнаяпман, жорий мавсумда эса ўзим кутгандан ҳам кўпроқ голлар урдим.

- Бу йилги чемпионат савияси ҳақида нималар дея оласиз?


- Шуниси аниқки, мавсумдаги ҳеч бир ўйин биз учун осон ўтмади. Таркибимиз кучли бўлишига қарамай, ғалабаларни катта машаққатлар эвазига қўлга киритдик. Лигадаги ҳар бир жамоа бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Фикримча, шунинг ўзиёқ чемпионат савияси сезиларли даражада ошганини кўрсатади.

- Мавсумнинг уч нафар энг яхши футболчиси сифатида кимларни кўрсатган бўлардингиз?


- «Пахтакор» клубидан Жалолиддин Машариповни, шунингдек, «Локомотив»даги дўстларим Темур Кападзе ва Темурхўжа Абдухолиқовларни.

- Ўзингиз орзу қилган жамоадамисиз ёки бу истак ҳали амалга ошмадими?


- Фахр билан айтишим мумкинки, айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. Лекин мен ҳам аксарият ҳамкасбларим қатори, ўз кучимни хориж клубларида синаб кўришни истайман. Ўйлайманки, бу орзуим ҳам вақти келиб, амалга ошади.

- Дунё футболида қайси клубларга мухлислик қиласиз?


- Мадриднинг «Реал» клубига меҳрим бўлакча. Севимли жамоам куни кеча «Мадрид дербиси»да «Атлетико»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бу ўйинни мириқиб томоша қилдим.

- Демак, бу йилги «Олтин тўп» соврини Роналдуга насиб қилишини хоҳлайсиз, шундайми?


- Албатта. Агар «Олтин тўп»ни Криштиануга беришмаса, адолатсизлик бўлади. «Атлетико» билан ўйинда Роналду «хет-трик»ка эришди ва бунга ҳар томонлама ҳақли эканлигини яна бир бор исботлади. Қолаверса, Криштиану Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони, «Реал» таркибида ЕЧЛ ғолиби бўлди.

- Суҳбатимиз сўнггида футболдаги илк қадамларингиз, мураббийларингиз ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз...


- Миллионлар ўйинига кириб келиб келишимга отам сабабчи бўлганлар. Футболнинг илк сир-асрорларини эса Ойдинбек Алиев ва Дурбек Мирзабоевдан ўрганганман. Шунинг­дек, бугунги даражага етишимда Юрий Саркисяннинг хизматлари ҳам бениҳоя улкан бўлган.

- «Нефтчи»ни нима учун тарк этганингизни изоҳлаб бера оласизми?

- Биласизми, мен футболчи сифатида «Нефтчи»да ўсиб-улғайдим ва бундан жуда хурсандман. Лекин янада ўсишим учун ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа сафида ўйнашим зарур эди. Ана шундай имконият юзага келган пайтда ундан фойдаланиб қолдим. Бироқ қаерда ва қайси жамоа сафида ўйнамай, «Нефтчи» ҳамиша қалбим тўрида бўлиб қолаверади. Рақиб сифатида бу жамоага қарши майдонга тушиш - мен учун ҳамиша қийин бўлиб келган.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика