Latest news

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

Сардор Мирзаев: “Бу мавсум чемпионлик учун кураша олмаймиз. Чунки...” News

Сардор Мирзаев: “Бу мавсум чемпионлик учун кураша олмаймиз. Чунки...”

Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ёрқин ўйинларини кўрсатган Сардор Мирзаев бугунги кунда Таиланднинг “Муангтонг Юнайтед”да тўп тепмоқда.

 Футболчи билан суҳбатлашиш жараёнида айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Сардор, “Муангтонг Юнайтед” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз катта эмас. Чунки пандемия туфайли клубимизда молиявий муаммолар юзага келди, юқори савиядаги ижрочиларни таклиф қилишда қийинчиликлар юзага келди. Гарчи таркибимизда юқори даражадаги ўйинчилар бўлмаса-да, иқтидорли ёшлар билан кучли бешлик учун кураша оламиз. 

- Ўтган мавсумда 14та гол урдингиз. Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштирмоқдасиз?

- Имкон қадар ўтган мавсумга қараганда, кўпроқ гол урмоқчиман. Бироқ менинг асосий мақсадим, жамоадошларимнинг голларига кўпроқ ассист вазифасини бажаришни истайман. 

- “Муангтонг Юнайтед” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Таиланд клуби билан шартномам шу йилнинг декабрида поёнига етади. Ҳозирда келгусида қайси жамоада тўп суришим бўйича ўйлаганим йўқ. Чунки чемпионат ўйинларга катта эътибор қаратганман. Лекин “Муангтонг Юнайтед” шартномани узайтириш истагида. Аввало шартномам якунланиб бораверсин, қолганини вақт кўрсатади. 

- Таиланд мамлакатига мослашиб кетишда муаммолар юзага келмадими?

- Бошида қийинчиликлар бўлди. Иссиқ ҳавоси, овқатларига кўникишда бироз мослашиш қийин бўлди. Ҳозирга келиб ҳаммаси жойига тушди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика