Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ
31 oct 2016 17:02
News
Санжар Асқаралиев "Навбаҳор"га қайтди, Бозоров Қаршидаги ўйиндан сўнг қайтиб келгани йўқ
Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши учрашувдан кейин жамоамиз аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинмаганди.
Кеча футболчилар тикланиш машғулотларни бажаришганди. Бугундан бошлаб машғулотлар майдонда давом эттирилмоқда. Бугунги машғулотларга Усмон Асқаралиев бошчилик қилди. Унга Мустафо Байрамов ва Дурбек Умаралиевлар ёрдам беришди. Бош мураббий Рустам Дўрмонов эса машғулотларни четдан кузатиш билан чекланди.
Шу пайтга қадар жамоа натижаларига бевосита жавобгар ҳисобланган бош менеджер Равшан Бозоров Қаршидаги ўйиндан кейин клуб қароргоҳига келгани йўқ. Бугунги машғулотларда айнан Бозоров томонидан “Навбаҳор”га таклиф этилган мураббийлар Файзулло Аҳмедов ва Арслон Толиповлар ҳам иштирок этишгани йўқ. Жамоа сафига мавсум биринчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиб, маълум вақт давомида жамоа билан бирга бўлмаган ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев қўшилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шу кунларда раҳбарият ва мураббийлар штабида айрим ўзгаришларни рўй бериши кутилмоқда.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments