Latest news

03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  10 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  107 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  0 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  10 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1

Санъат Шихов: "Терма жамоада катта ўзгариш кўрмаймиз, муҳими футболчилар яхши спорт формасида" News

Санъат Шихов: "Терма жамоада катта ўзгариш кўрмаймиз, муҳими футболчилар яхши спорт формасида"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши майдонга чиқади.

Кейинги баҳс Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтади. Айнан шу икки ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба терма жамоамизни мундиалга жуда яқинлаштиради. Мазкур ўйинлар олдидан собиқ футболчи Санъат Шиховнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Терма жамоамиздан биринчи навбатда ҳужумкор ўйин кутмоқдаман, чунки айни пайтда барча легионерларимиз ўзининг оптимал формасида. Ўйлайманки, олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозона оламиз. Фақатгина фикрни битта жойга қўйиб диққатни йўқотмаслик керак. Худо хоҳласа, иккита ўйиндан кейин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қиламиз. 

Фикримча, катта ўзгаришлар кўрмаймиз. Лекин ҳужумкорлик ва тўп назорати яхшиланса керак. Қисқа фурсатда ниманидир ўзгартириш имконсиз. Майда деталлар, стандартлар, ҳимоядан ҳужумга чиқишдаги ҳаракатларни ўзгартириш мумкин. Деярли барча футболчилар Кападзе билан аввал ҳам ишлаган ва мураббийнинг талабларини яхши билишади. Муҳими ҳозирда ҳамма йигитлар формада. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Бу футболчиларимиз вазифани уддасидан чиқишади. Асосийси ўйин темпини белгилаб берадиган футболчиларимиз ўзининг оптимал ҳолатида. Шунинг ўзи етарли бўлиши керак",- дейди Санъат Шихов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика