Latest news

10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   2 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  4

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз" News

Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"

"Тезкор студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санъат Шихов меҳмон сифатида иштирок этди.

Эфир сўнггида эса Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Туркманистон билан ўйинда ротацияга қўл урилиши  керак. Лекин Катанецдан буни кутмасак ҳам бўлаверади. Ротация орқали ёшларни юқори даражадаги ўйинларда кўриб олиш керак. Жамшид Искандеровга кам имкон берилади. Шундай ўйинларда кам ўйин амалиёти берилаётган футболчиларни ўйнатиш лозим. 

Абдувоҳид Неъматовга ишонч билдирилиши мумкин. Кучли бўлганидан кейин қўйиш керак. Туркманистонни кучсиз демайман. Ўйинчилари яхши, дерби деган ном бор. Мураббий таркибда кўп ротация қилмаётганига сабаб терма жамоа кам йиғилади. Эрон билан буни амалга оширмаса ҳам, Туркманистонга қарши қолганларни кўздан кечириш даркор.

Тарихга эмас, бугунги кунга қарайлик, чунки футбол ўзгармоқда. Эрон ҳам кучли жамоа бўлиб кўринмаяпти, балки бизнинг жамоа шу даражага чиқди. Худо хоҳласа, Эронга ютқазмаймиз. Камида дуранг натижа қайд этилади. Хурсанд қиладигани, ўзбекистонлик футболчилар Эроннинг чемпион жамоаларига бормоқда. Улар билан ҳақиқий кучимизни кўриб оламиз. Елкамизда босим йўқ. Мухлислардан қандай натижа бўлса ҳам қўллаб-қувватлашни сўраб қолардим",- деди Санъат Шихов.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика