Latest news

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  7 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  2 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  8 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Самвел Бабаян "Навбаҳор"га "Ал Иттиҳод" рақиб бўлгани ҳақида фикр билдирди News

Самвел Бабаян "Навбаҳор"га "Ал Иттиҳод" рақиб бўлгани ҳақида фикр билдирди

Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда "Навбаҳор"га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.

Қуръа борасида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги фикрларни билдирди.

- Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди.
Қуръага кўра, “Ал-Иттиҳод”га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда “Навбаҳор”нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз, - деди Самвел Бабаян.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика