Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" - Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери" News

Самвел Бабаян: "Навбаҳор" - Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери"

"Ал Вакра" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОФК Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ўйинидан аввал наманганликлар устози Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Самвел Бабаян: "ОЧЛга қайтиш жуда ёқимли ва шу билан биргаликда катта масъулият. Биз мамлакатимизнинг футболни кўпроқ севадиган ҳудуди номидан иштирок этамиз. Жудаям кўп мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашади. Бу "Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги дастлабки иштироки бўлади. Сўнгги йилларда "Навбаҳор" Ўзбекистонда клуб футболининг драйвери бўлгани туфайли, кейинги босқичга ўтади ва бу мусобақада барқарор иштирок этиб боради деб умид қиламан.

Эртанги баҳсдаги мақсадимиз - албатта, ўзимиз учун керакли натижага эришиш ва мухлисларни қувонтириш. Яхши жамоага қарши тўп тепамиз, улар бу мавсумда яхши таркиб йиғиб олишди, бунинг исботи сифатида улар миллий чемпионатда 3:0 ҳисобида ғалабага эришишгани кўрсатиш мумкин.

Биз эртага тўп тепадиган арена ("Ал Жануб") Қатарда ўтган ЖЧнинг безагига айланди, бу дизайнерлик санъатининг авангарди ҳисобланади. Ҳар бир мураббий ва футболчи учун бу аренада ўтадиган баҳс иштирокчиси бўлиш катта шараф деб биламан. Эртанги баҳс жуда қизиқ бўлади деб ўйлайман".


Азим Аҳмедов: "Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, ушбу муваффақиятни мухлисларга бағишлаймиз."


Самвел Бабаян: "Ал Вакра"ни тажрибали мутахассис бошқармоқда. Таркибда кучсиз позициялар деярли йўқ. Ҳар бир чизиқда яхши футболчилар етарлича".


Азим Аҳмедов: "Ал Вакра"ни яхши ўргандик, таркибда кучли футболчилар бор".


Самвел Бабаян: "Қайтараман, таркиб кучли, бир неча терма жамоаларнинг футболчилар йиғилган. Бироқ уларнинг кучсиз томонлари ҳам бор. Бу ҳақида ҳозир гапира олмайман, аммо эртанги баҳсда керакли натижа қайд этиш учун нима қилишимиз кераклигини яхши биламиз".


Азим Аҳмедов: "Ал Вакра"нинг энг кучли жиҳати - ҳужум экан".

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика