Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  0 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  42 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Салоҳ "Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин News

Салоҳ "Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин

"Ливерпуль" ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Маълум бўлишича, "қизиллар" мисрлик футболчини клуб тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айлантиришга тайёр.

Англия клуби раҳбарияти Салоҳ билан шартномани узайтириш жамоа учун устувор вазифа деб ҳисоблайди. "Қизиллар" футболчи билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзоламоқчи. Манбага кўра, ўйинчининг маоши ҳам сезиларли даражада оширилади, унинг маоши ҳозирда ҳафтасига 200 минг фунт (тахминан 235 минг евро)ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У жорий мавсум АПЛда битта ўйин ўтказди, битта гол урди ҳамда иккита голли узатмани амалга оширди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика