Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  194 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  21 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин" News

Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шўртан"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Худога шукр, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Стадиондан келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдик. Қўлимиздан келганини амалга ошириб, уларни хурсанд қилдик деган умиддаман. 

Гол уриб олгач, сустлашдикка йўл қўйдик дея олмайман. Сабаби вазиятдан келиб чиққан ҳолда иш тутдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин бундай мудофаани ёриб ўтиш қийинчилик туғдиради. Тўп назорати бизда эди, фурсат келишини кутдик, аммо вазиятларни якунлаш кўнгилдагидек бўлмади. Асосийси, ғалаба қозондик. Мавсум бошида йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизни доим қўллаб-қувватлайди. "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдинги йиғилишда "Йигитлар, ғалаба қозонишимиз керак, биз "Пахтакор"миз, бренд жамоага айланганмиз, бундай даражада юриш бизга хос эмас", дея мотивация берди", деди 24 ёшли футболчи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика