Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

"СА" триоси Гвардиола иштирокидаги матбуот анжуманида, финалда Холанд ва Де Брюйне ўйнамайди! News

"СА" триоси Гвардиола иштирокидаги матбуот анжуманида, финалда Холанд ва Де Брюйне ўйнамайди!

Пеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани бироз чўзилди, "Флуминенсе" мураббийидан фарқли, табиийки унга бўлган саволлар кўп бўлди.

- Таркибда йўқотишлар бор. Финал ўйинидан сўнг "Эвертон"га қарши учрашув кутиб турибди. Шу ҳақида гапирсангиз?

- "Эвертон"га қарши ўйин ҳақида умуман ўйламаяпман. Фақат финалга эътибор қаратганмиз. Бундай мусобақа ҳаётимизда бир марта бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга финалдан сўнг эътибор берамиз. 





- Эрлинг Холанд ва Кевин де Брюйне ўйнашмайди. Бу жамоага қанчали таъсир ўтказади?

- Бу икки футболчи ҳам жамоамиз учун жуда муҳим, аммо бизда уларнинг ўрнини билдирмайдиган футболчилар етарли. 


- Норвегияликни Роналду ва Месси билан таққослай оласизми?

- Бу уч ўйинчи ҳам фантастик футболчилар. Эрлинг ажойиб футболчи, унинг келажаги порлоқ. У "Сити" билан ҳамма нарсани ютди, Месси эса жаҳон чемпиони бўлди. 


- Ўтган матбуот анжуманида Рияд Маҳрез билан учрашиш ҳақида гапиргандингиз...

- Ҳа, Маҳрез жамоа билан учрашди. У билан ажойиб суҳбат қилдик. Жамоаси билан ўйини борлиги сабаб, у финал ўйинига кела олмайди. Унга энг яхшисини тилайман. 





- "Флуминенсе" жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг ўйинини таҳлил қилишга улгурдингизми?

- Албатта, биз уларнинг ярим финал ўйинларини томоша қилдик. Жамоа жуда ажойиб футбол ўйнайди. Таркибда 5-6 нафар ёши катта ўйинчилар бор. Улар ўйин ритмини бошқаришади. Умуман, жамоа бразилча футбол ўйнайди. Жамоани 90-йиллардаги Бразилия термасига ўхшатдим. Комбинациялар аъло даражада. Ҳушёр бўлишимиз керак. Позицион ўйинимизни давом эттиришимиз лозим. 


- Янги Европа Суперкубоги мусобақаси ҳақида ёзишмоқда. Ушбу турнирга фикрингиз қандай?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Клуб ҳамда ҳуқуқшунослар билан ушбу масалани муҳокама қилишимиз керак. 





- "Флуминенсе" клуби ўйинини Бразилия терма жамоасига ўхшатдингизми?

Ҳа, ёшлигимда отам мени Бразилия термаси ўйинларига олиб тушарди. У пайтлар бу мамлакатнинг гўзал футболига мухлис бўлганман. Эртанги рақибнинг ўйин услуби ҳам ўша пайтдаги афсоналарни эслатди. Қисқаси, менга "Флуминенсе"нинг ўйини жуда ёқди.


- Финалда эмоцияларга берилмаслик учун нима қилиш керак?

- Қандай қилиб финалда эмоцияларга берилмаслик мумкин? Бу мусобақани кўпчилик осон деб ўйлайди, аммо бундай эмас. Илк маротаба "Барселона" билан ушбу турнирда қатнашганимда жуда қийин бўлганди. Ўшанда ҳеч ким "Ла Плата"ни жиддий баҳоламаган, "Барса" осонлик билан ғалаба қозонади дейишганди. Амалда эса ўйин 120 дақиқа давом этган. Машаққат билан кубокни қўлга киритганмиз, эртага ҳам енгил бўлмайди.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди, Зоир Турсунбоев сурати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика