Latest news

23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  8 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  1 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   17 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз" News

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Рустам Ашурматов Эронга қарши баҳс, Сречко Катанец ва бўлажак рақиб ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши ўтди. Муҳими, биринчи ўринда қолдик. Тўғри, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин бу – футбол. Биз очко йўқотганимиз билан рақибимиз ҳам очко йўқотди. Шунинг учун хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз. 

Кейинги учрашувда ўйнамаслигим аниқ, чунки 2 та сариқ карточка олишга улгурдим. Бундай жароҳат билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Шунинг учун бу нарса ўйинлар ва машғулотларда қатнашишга халақит қилмайди. 

Албатта, мураббийнинг йўқлиги ўйинларда таъсирини ўтказади. Бош мураббий ўз номи билан бош мураббий. У ёнимизда бўлса, ишончимиз яна юқори бўлиши мумкин эди. Унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз, аммо жамоамиз майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Сабаби Эрон билан дуранг ўйнадик, БААни ютишга мажбурмиз ва қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз", – деди Ашурматов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг БААга қарши учрашуви 15 октябрь куни 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика