Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  0 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  13 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3

Рустам Абдуллаев: “Тайёргарликдан кўнглим тўлди” News

Рустам Абдуллаев: “Тайёргарликдан кўнглим тўлди”

Ўн икки йилдан сўнг яна олий лигага қайтган “Қўқон-1912” жорий мавсумга астойдил ҳозирлик кўрди.
Қишки йиғинлар, олиб борилган селекция ишлари ва бошқалар ҳақида билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Рустам Абдуллаев билан суҳбатлашдик.

- Рустам Раҳмонович, юртимизда  олий лига ўйинлари бошланди. Айтингчи олиб борилган қишки йиғинлардан кўнглингиз тўлдими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Ўзингизга яхши маълумки, “Қўқон-1912” мамлакатимизда ўз ўрнига эга жамоалардан биридир. 12 йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтганимиздан хурсандман. Эндиликда бизга янада қийин бўлади. Шу боис бу йил жиддий тайёргарлик кўришга интилдик. Мавсумлар оралиғида Қўқон-Тошкент йўналиши бўйича йиғин ўтказдик. Қолаверса Фарғонада ўтказилган ҳоким кубоги турнирида иштирок этдик. Ўйлайманки ҳаммаси ишлаб чиққан режа асосида кечди. 

- Йиғин давомида сизни хурсанд қилган ёки аксинча холат деб нимани айтган бўлардингиз?

- Энг аввало клубимиз вице-президенти Толипов Бахтиёр Адиловичга миннатдорчилик билдираман. Негаки қишки йиғинларни кўнгилдагидек ўтказишимиз учун раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Қолаверса Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович ҳам ишлари кўп бўлишига қарамай, биздан хол-аҳвол сўраб турди. Албатта раҳбарият томонидан бундай эътибор бизни руҳлантириб юборди. Саволингизнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, бир қатор футболчиларимиз кетма-кет жарохатга йўлиқди. Назорат ўйинларида ўзимиз хоҳлаган таркибни синаб кўриш имкони кам бўлди.

- Бошқарувингиздаги жамоа январь ва февраль ойида ўтказилган Фарғона ҳоким кубоги ва ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этди. Бу ҳам ўйин амалиётини ошириш учун асқотган бўлса керак?

- Албатта. Бундай турнирлар керак. Чунки учрашувлар орқали футболчиларнинг имкониятини билиб оламиз. Ўйлайманки бу икки турнирда жамоамиз ёмон иштирок этмади. Фарғона ҳоким кубоги мусобақасида финалгача етиб бордик. Бош соврин учун курашда “Нефтчи”га имкониятни бой берилди. ПФЛ Кубогида эса ярим финалга қадар иштирок этдик. Ярим финалда “Шўртан” билан тенгма-тенг ўйин ўтказдик. Фақат 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг қийин бўлди. Шунга қарамай йигитлар ғалаба учун астойдил курашди. Аламлиси сўнгги дақиқада дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Эътиборга молик жиҳати, бизни ютиб финалга чиққан “Шўртан” жамоаси бош совринни қўлга киритди. Лекин биз бу турнирларда кўпроқ натижадан кўра, ўйин услубни шакллантиришга харакат қилдик. Муҳим ўйинлар ҳали олдинда. 

- Селекция ишларидан қониқиш хосил қилдингизми?
- Бу йил олий лигада курашчан жамоа шакллантириш учун шунга монанд таркиб тузишга харакат қилдик. Рақобатни ошириш мақсадида илгари олий лигада ўйнаган футболчиларни таркибга жалб этганмиз. Мени хурсанд қилган жихати, яқинда ҳужумчи Дониёр Усмоновнинг яна “Қўқон-1912”га қайтгани бўлди. Ўтган йили бу футболчи жамоамизда ўзини кўрсатганди. Ишқибозлар ҳам уни олиб қолишимизни хоҳлаётганди. Ундан ташқари ўтган мавсум “Сўғдиёна”да ўйнаган қанот ярим ҳимоячилари Ориф Мамажонов билан Сардор Эминовни ҳам сафимизга қўшиб олдик. Бемалол айта оламанки, бу футболчилар ўйинимизни кучайтира олади. Шунингдек марказий ярим ҳимояда “Нефтчи”дан Иззат Ғаниев ва “Локомотив”дан Қувондик Рўзиевни таклиф этганмиз. Тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиевдан ҳам умидимиз катта. 

- Алексей Николаев хусусида нима дейсиз?
- Николаев профессионал футболчи. Бундай маҳоратли ўйинчи ҳар бир жамоага керак. У ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида бирдек ўйнай олади. Тўғри Алексей ўтган мавсум биринчи лигада ўйнади. Аммо унда тажриба катта. Машғулотларда аввалги спорт формасига кириш учун ўз устида ишламоқда. Менимча Николаев ҳали ўз сўзини айтади.

- Россиялик легионерлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳимоячи Игорь Голбан бир ойдан ортиқ давомида машғулотларимизда қатнашди. Унинг ҳатти-харакатлари бизни қониқтирди. 1990 йилда туғилган бу футболчи мудофаа чизиғида катта ҳажмдаги ишни бажармоқда. Унинг статистикасига назар ташласак, олдин Чехия Супер кубоги финалида ўйнаб, бош совринни қўлга киритганини кўрамиз. Ҳужумчи Владимир Аргун эса яқинда Тошкентга келди. Уни “Сўғдиёна” билан назорат учрашувида ўйнатиб, имкониятларини кўздан кечирдик. Аргун универсал футболчи. Қанот ярим ҳимоясида ҳам бемалол ўйнай олади. Энг асосийси у билан шартнома имзолаётганимизда моддий жиҳат асосий ўринга чиқмади. У кўпроқ ўйнашни истади. Тўғри бу легионерлар маҳаллий футболчилардан бир калла устун бўлмаслиги мумкин. Лекин мавсум давомида жамоамизга ёрдам беришига ишонаман.

- Қўл остингиздаги футболчилар сиз кутган ўйинни намойиш этяптими?
- Биз бу йил деярли янги таркиб туздик. Бундай пайтда истайсизми йўқми, барибир вақт керак бўлади. Чунки футболчилар бир-бирларини яхши билмайди ва тўлиқ тушуниб кетиши бироз қийин жараён ҳисобланади. Лекин муҳими ҳозир футболчилар бир-бирлари билан аҳил ва иноқ. Ички муҳит яхши бўлса, ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Тартиб интизом бор жойда, натижа ҳам бўлади. 

- Айни дамда сизни нима ташвишга солмоқда?
- Чемпионат бошланишига саноқли кун қолди. Афсуски таркибимиздаги айрим  ўйинчилар жарохат олиб сафдан чиққан ёки энди-энди жарохатдан сўнг ўзини тиклаб бормоқда. Бу эса захира ўриндиғимизни қисқаришига сабаб бўлмоқда. Умид қиламанки, расмийлар бошлангунга қадар, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

- Янги мавсумда кўпроқ кимдан умидиз катта?
- Бутун жамоадан. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишини истайман. Таркибда мехнаткаш йигитлар йиғилган. Насиб қилса бу йил курашчан жамоа сифатида шаклланиб рақибларимизга жиддий ташвиш туғдира оламиз.

- Мураббийлар штабидан кўнглингиз тўқми?
- Шубҳасиз. ОФК инструктори Вадим Шодиматов эндиликда бизга ёрдам бермоқда. Катта тажрибага эга бўлган мураббий. Унинг билимлари бошқа мураббийларимизга жуда асқотмоқда.

- Ёшлар жамоаси тўғрисида нима дейсиз?
- Ёшлар жамоамизга маҳаллий мураббий Муҳсин Низомиддиновни тайинлаганмиз. Ўз вақтида “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” клубларида ўйнаган собиқ футболчи. Унга ҳам керакли маслаҳатлари бериб боряпмиз ва режа асосида ёшлар жамоасини мавсумга тайёрлади. Ёшлар жамоасида 1995 йил ва ундан кичик ёшдаги ўйинчилар бўлади. Жамоа ўтказган назорат ўйинларига эътибор қаратсак, натижа ёмон эмас. Муҳими иқтидорли йигитлар саралаб олинди. Қолганини мавсум кўрсатади.  

- Мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат.

- Аввало юртимиздаги барча ишқибозларни янги футбол мавсуми билан табриклайман. Қўқонлик футбол шинавандалари интизорлик билан кутган дамлар етиб келди. Жонкуяр мухлисларимизни ҳар бир баҳсда хурсанд қилиш учун бор кучни берамиз. Ишқибозларга соғлиқ-саломатлик тилайман. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика