Latest news

15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  14 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5

Рустам Абдуллаев: "Сўғдиёна" билан ўйинни "сотмагандик" News

Рустам Абдуллаев: "Сўғдиёна" билан ўйинни "сотмагандик"

Ўтган ҳафта "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи Рустам Абдуллаев ўз вазифасидан озод этилди.

Жамоа олий лиганинг 29-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйгач раҳбарият мураббийни истеъфога чиқарди.

"Футбол Экспресс" газетаси мухбири мураббий билан суҳбат уюштирди. Ушбу суҳбатнинг асосий қисмини тақдим этамиз.

"Тўғрисини айтсам, "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан олдин ҳар хил миш-мишлар кўпайиб кетди. Бу нарса эса биз билан учрашувда юз беришини хоҳламагандим. Чунки учрашувдан олдиноқ руҳий томондан эсанкираб қолишганди. Ташқи босим ҳам кучли бўлди. Турли хил гап-сўзлар охир оқибат мана шундай ҳолатга олиб келди. Аммо Қўқонда тоза ўйин бўлди ва жиззахликлар бизни равишда ютишди", - дейди Абдуллаев.

- Мураббийлик фаолиятингиз давомида сизга кимдир келишишни таклиф қилганми?
- Мураббий бўлиб ишлаётган пайтимдан бери менга ҳам ўзаро келишишни таклиф қилишган. Айнан "Сўғдиёна"га қарши ўйин ўйиндан олдин ҳам "Илтимос, ёрдам беринглар" деб алоқага чиқишганди. Аммо мен бу таклифни кескин равишда ўйлаб ўтирмай рад қилгандим. Сизлардан фақат битта нарсани илтимос қиламан, халққа менинг гапларимни етказинг: "Сўғдиёна"га қарши ўйинда мени ишдан бўшатишди, лекин ўйин ҳалол ўтди. Эртага яна мураббийлик ишимни давом эттиришим ва яна оиламни боқишим керак. Инсонни ноҳақ қоралаш эса мутлақо нотўғри иш.

- Сир бўлмаса, ўйиндан олдин айнан ким алоқага чиққанини айта оласизми?
- Кимлигини айтгим келмаяпти. Барибир ҳамма жойда бу каби ҳолатлар бўлиб туради. Агарда мен ҳам "Сўғдиёна", "Бухоро" ёки "Динамо"нинг ўрнида бўлганимда "Илтимос, ёрдам беринглар" деб мурожаат қилишим мумкин эди. Яъни ҳамма нарсани ишга солиб бўлса ҳам олий лигада жон сақлаб қолиш ҳаракатида бўлардим. Аммо биз муддатидан аввал ўз ишимизни бажариб бўлдик.

- Яна қўшимча билдирадиган гапларингиз ҳам борми?
- Қўқон халқига ва раҳбарларига шуни айтмоқчиманки, биз "Сўғдиёна" билан ўйинда қинғир ишга қўл урмаганмиз.


Фирдавсхон суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика