Latest news

07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  0 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  2 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  25

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши" News

Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Руслан Жиянов ўз фикрини билдирди.

"Ўйин турнир жадвалида юқорироқ кўтарилишимиз учун муҳим эди. Буни ҳис қилган ҳолда жамоавий ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик.

Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши. Асосийси, жамоа ютуғи деб биламан.

Пенальтиларни ким ижро этишини мураббий ҳал қилади. Шунақа вазият бўлиб қолди, Ўринбоев тепган биринчи зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Шундан сўнг тўп ёнига мен яқинлашдим. Ким гол уриши муҳим эмас.

Профессионал футболчи ҳар бир ўйинга бор кучини бериши керак. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчанинг орзуси саналади.

Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Навбаҳор" мухлисларига катта раҳмат айтаман. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси жуда катта. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳар дақиқада ҳис қилиб турдик. 

Бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ҳам олдинги, ҳам орқа чизиққа ёрдам бериш керак. Биз мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз", — деди 23 ёшли футболчи.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика