Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  0 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  47 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  115 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  7

Руслан Аҳмедов: "Балки, 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз" News

Руслан Аҳмедов: "Балки, 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Турон" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамизнинг барча аъзоларини ва мухлисларни, шунингдек клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Турон" юқори савиядаги жамоа. Бугун ҳимоявий услуб танлаганимиз ўз натижасини берди. Йигитларга раҳмат. "Турон" Суперлигага даъвогар асосий жамоалардан бири, бугун улар ўзлари яратган вазиятлардан фойдалана олишмади. Яхши жамоа, келаси ўйинларда омад тилайман. Фикримча, "Андижон" ва "Турон" Суперлигага биринчи даъвогарлардан ҳисобланади.

- Айрим тажрибали футболчиларнинг захирада қолиши бу иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун танланган режа эдими?

- Йўқ, бу йил бошидан биз танлаган стратегия. Биз клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашганмиз ва жамоани аста-секинлик билан ёшартирмоқчимиз. Керакли вақтда тажрибали футболчиларнинг имкониятидан ҳам фойдаланамиз.

- Легионер футболчи Роки Марчианонинг шартномаси қандай тузилган?

- Унинг шартномаси 2 йилга тузилган. Албатта, келаси мавсумда ҳам жамоамизга ёрдам беради деб ўйлаймиз, умид қиламиз.

- "Хоразм" кучли бешликка кирди. Жамоа олдида Суперлига вазифаси борми?

- Мавсум давомида кўп очко йўқотилган, имконият даражамиз паст. Аммо биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Балки, 3-ўринни қўлга киритиб Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашармиз, шунга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм"нинг кўп йиллик посбони Ғайрат Ўдаев ва тажрибали ҳимоячи Жасур Атаджановлар нега сўнги ўйинларда захирада қолиб кетаяпти? Уларнинг ўрнида ўйнаётган футболчиларни кучли деб ҳисоблаймизми?

- Биз жамоани ёшартириш бўйича ишлаяпмиз. Уларнинг тажрибалари бизга асқотади. Ротация бўйича Ғайрат Ўдаев, Жасур Атаджановлар бизга ёрдам беришади. Балки келажакда уларни клуб мураббийлар штабига таклиф этармиз.

- "Турон" майдони ҳақида фикрингиз қандай? Сизнингча, жамоангиз ғалабасига майдон сифати ҳам ёрдам бердими?

- "Турон" стадиони Ўзбекистонда энг яхши майдонларидан бири ҳисобланади. Албатта, ғалабамиз учун майдон сифати ёрдам берди деб ўйлайман. Тўп назорати бу каби майдонларда яхши амалга ошади. 

- Суперлига йўлида қайси жамоаларнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- "Андижон" ва "Турон"нинг имкониятлари юқори. Бундан ташқари "Бухоро"да ҳам жуда яхши жамоа шаклланган. Иккинчи даврада "Бухоро"ни ўйинида ўсиш кузатилди.

- "Хоразм" қачондан уй ўйинларини табиий майдонда ўтказиши мумкин?

- Бу борада раҳбарият билан гаплашганмиз. Майдон тайёр бўлгани билан стадион ёритиш тизимини созлаш керак. Бундан ташқари, стадион хавфсизлик тизимида ҳам бажарилиши керак бўлган ишлар бор. Балки иккинчи босқич ўйинларини табий майдонда ўтказармиз.

- Қуръа натижасига кўра, иккинчи босқичда илк рақиб қайси жамоа бўлишини истардингиз?

- Қуръадан кўринади, биз ҳозир минимум вазифани бажардик. Бизга ким рақиб бўлишини аҳамияти йўқ.

- Сизда қандай мураббийлик лицензияси мавжуд?

- Менда "А" лицензияси мавжуд. Ҳозир PRO лицензияси учун ўқиш ҳаракатидаман.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика