Latest news

22:26ОФК ЭЧЛ. "Ал Аҳли" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  4 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди” News

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди”

“Лион” бош мураббийи Руди Гарсия жамоасининг ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”ни (3:1) мағлуб этган учрашувидан кейин ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларим билан фахрланаман. Биз ўз кучимизга ишонгандик. Фаворит эмаслигимизни, топ клубга қарши майдонга чиқишимизни билардик. Ғалабамизга омил бўлган энг муҳим жиҳат - жамоавий руҳнинг мустаҳкамлиги. Ҳар бир футболчимиз жамоадоши учун ҳаракат қилди, шунингдек, захирадан тушган футболчилар жуда катта ёрдам беришди.

Муса Дембеле асосий таркибдан жой олмаганига хафа бўлганди. Аммо ўйиндан олдин мен унга майдонга захирадан тушиб, муҳим роль ўйнай олишини айтгандим. Дастлабки чорак финал ўйинлари сингари захирадан тушган футболчилар масалани ҳал этиб қўйишди. 

Биз тактик “жанг”да ғолиб чиқдик. Олдимизда янги довон турибди ва биз уни забт этишга уриниб кўрамиз”, деди Гарсия “RMC Sport”га берган интервьюсида.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика