Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи? News

Рўзиқул Бердиевга қандай жазо берилди? Баҳодир Насимовгачи?

Октябрь ойи Суперлига чемпионини аниқлаб беришдан ташқари, футбол ичида бир қатор мунозараларни ҳам келтириб чиқарди.

Баъзилар "куракда турмайдиган" фикрлари орқали кун мавзусига айланган бўлса, кимлардир майдонда тартибсизлик чиқишига сабабчи бўлди. Табиийки, ЎзПФЛ можароли вазиятларнинг барчасини тегишли қўмиталарга оширганди. Лекин якуний қарорлар ҳанузгача эълон қилинмади.

"Championat.asia" таҳририяти бу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрди. Бизга маълум бўлишича, Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган Рўзиқул Бердиев 2 ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичида Жиззахда ўтказилган ўйин якунида оммавий жанжал содир бўлганини биласиз. Мазкур баҳсдаги ноўрин ҳаракатлари учун 3 кишига нисбатан дисквалификация чораси қўлланилган.

Тартиб-интизом қўмитаси Улуғбек Бақоев, Баҳодир Насимов ("Сўғдиёна") ва Умарбек Эшмуродовни ("Насаф") 2 тадан учрашувга четлаштирилган.

Шунингдек, юқорида номи келтирилганларнинг барчаси жаримага тортилгани айтилмоқда. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот топа олмадик.

Бундан ташқари, Питер Хюстра ва Жасур Ҳасановга Этика қўмитаси томонидан огоҳлантириш берилган. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" устози Суперлига 23-тур ўйинидан кейин Жиззахдаги майдон ҳақида ўз фикрларини билдирган. "Сўғдиёна" етакчиси эса унга қўпол тарзда жавоб қайтариб, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланган эди. Аввалроқ Микаэл Секейранинг жаримага тортилгани айтилганди.

Мақола: "Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди 

Author :
Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика