Latest news

14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  1 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  2 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  21 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  3 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди” News

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди”

Камолиддин Кенжаев учун атаб ташкил этилган хайрия акциясида Рўзиқул Бердиев иштирок этмаса бўлмасди.
Чунки “Насаф”нинг бугунги кундаги бош мураббийи ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган. Рўзиқул ака шоу ўйинида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Тадбир борасида унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

-   Бундай ўйлаб қарасак, жуда катта иш қилинди. Шу ўринда мен championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжага, сайт журналистларига, шу тадбир ҳақида тинмай чиқиш қилиб турган “Футбол Экспресс” газетаси таҳририятига, қолаверса қашақадарёлик фаол журналистлардан бири Зиёдулла ака Сафаровга ўзимнинг ва клубимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугун шу тадбир биринчи марта ўтказилди, залдаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Ўзбек халқи меҳр-оқибатли халқ, кўриб турганингиздек ҳеч ким Кенжаевнинг бир ўзини ёлғиз ташлаб қўйгани йўқ. Биз бундан кейин ҳам Камолиддинга ёрдам беришга тайёрмиз. Камолнинг ўзи ҳам келиб хурсанд бўлиб кетди.

-   Ҳозирги ёшлар Кенжаевнинг ўйинларини кўрмаган. Ёш мухлисларга Камолиддинни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

-   Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнарди. Ҳозирги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тезкор эди. Тез фикрлаб, тез ҳаракат қилишни маъқул кўрарди. Мураббий томонидан қандай кўрсатма берилмасин, доим тўлиқ бажарарди. Ҳаётда қанчалик ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлса, майдонда ўта жиддий ишларди. Киришимли йигит эди, ўзини бегонасираб ўтирмасди.

-   Кенжаев автофалокатга учраган кунни эслай оласизми? Сизга қандай таъсир қилганди?

-   Бу кунни эслаган ҳар бир кишининг хафа бўлиши аниқ. Тўғриси, Кенжаев шу ҳолатга тушиб қолади деб сира ўйламагандим. Ўша куни бўлган воқеадан хабар топгач, дарров касалхонага етиб бордим. Ҳатто ўзи билан ҳам бемалол гаплашдим. Ҳеч қаерида жароҳатнинг изи йўқ бўлиб, фақат кучли оғриқ бўляпти деганди. Лекин афсуски, амалиёт яхши ўтмади ва футболчи шу кўйга тушиб қолди. Бу ҳам тақдирнинг бир синови экан. Лекин Камол жуда бардошли йигит, у ҳаммасига чидаб келяпти. Бу эса унинг яхши инсон эканлигидан далолат беради.

-   Камолиддиннинг ўзи билан гаплашганимизда болалар футболида ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

-   Бу мавзуда мен ҳам гаплашгандим. Унга ўз туманингда тўп тепаётган ёш футболчилар билан ишламоқчи бўлсанг, бу борада “Насаф” ёрдам беришга тайёр дедим. Бу гапдан Кенжаевнинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Насиб қилса, буни ҳам амалга оширамиз.

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика