Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" (4:1) билан ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Рақибга ҳам ўйнаш имконини бердик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик. Фикримча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқалигида бироз рақибга тўп назоратида устунликни бериб қўйдик дея оламан. Ўша вазиятни ҳисобга олмаганда қолган дақиқаларда назорат бизда бўлди", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


- Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиевни асосий таркибга киритилмаслиги тактика билан боғлиқмиди ёки жамоанинг даражасидан келиб чиқиб тактика танландими?

- Жамоага ёрдам беришга тайёр кўп футболчиларимиз бор. Ўтган ўйинда Ғолибдан фойдалангандик. Умар тикланиб бўлганидан сўнг унга имкон бердик. Менимча вазифасини яхши бажаришди. Шерзод йўқлиги учун Шарофни чап қанотга туширдик. Зафармурод ҳозир энг яхши ҳолатида ва майдонда яхши ҳаракат қиляпти. Кўп эмас 3 та позицияда ўзгариш қилдик. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ўйин амалиётига эга бўлиб туриши керак. Шу боис бугун бошқа футболчиларга имкон бердик. Кенжабоев ва Давронов умумий гуруҳда шуғулланишмоқда. Улар яқин орада спорт формасини яхшилай олади. 

- Шерзод Насруллаев ҳақида маълумот берсангиз...

- Шерзод доим назоратимиз остида. У умумий эмас, якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда. Ўзи билан гаплашганимда ҳолати яхшиланиб бораётгани ҳақида айтди, ўйлайманки, у ҳам яқин орада майдонга қайтади.

- Голбаннинг пеналтига сабабчи бўлган вазиятига қандай баҳо берасиз?

- Мен Голбандан бу вазиятда норози бўлдим, чунки ана шу вазиятгача олиб келмаслик керак эди. Ўша вазиятнинг такрорини кўриб чиқамиз лекин ҳисоб 3:0 пайти рақибга бундай имконият бериш тажрибали ҳимоячи учун яхшимас деб ўйлайман. Шу учун бу вазиятда Игорга бироз танбеҳ бердим, чунки биласиз, ҳисоб 3:0 пайти жамоа бўшашиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўйлайманки, Игорь бундай хатоларни бошқа қилмайди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика