Latest news

18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  7 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди" News

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. "Навбаҳор" кучли таркибга эга тажрибали жамоа. Биз рақибдан шунақа қаршиликни кутгандик. Кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очко тақдим этди. Ҳисобда икки марта орқада бориб ҳам ғалабага эришдик.

- Абдувоҳид Неъматов пенальти тепишни ўзи ҳоҳладими?

- Биз бошқа футболчиларга шу вазифани юклагандик. У Марко билан келишган ҳолда шу қарорга келди ва бу қарор ўзини оқлади.

- Ҳакамликни қандай баҳолайсиз?

- Назаримда ҳаммаси тўғри бўлди. Муҳокама қилмоқчи эмасман, ўйин бузилиб қолмади.

- "Насаф"нинг трансфер режаси қандай?

- Биз раҳбарият бу борада муҳокама қилаяпмиз. Янада кучайишимиз керак. Шу сабабдан баъзи вариантларни кўриб чиқамиз.



- "Насаф"нинг иккинчи голини VAR кўраётганда Бобир Абдихолиқов билан вазиятни муҳокама қилдингиз. Шу ҳақида айтиб берсангиз?

- Биринчи вазиятда улар ўйиндан ташқари ҳолатни кўраяпмиз дейишди. Кейин қўл ҳақида гап чиқди. Шу биз учун бир оз тушунарсиз бўлди. Ҳозир ўша вазият видео такрорини кўришга улгурмадим.

- Шерзод Насруллаев ва Абдувоҳид Неъматовлар легионерга айланиши ҳақидаги гап-сўзларга фикрингиз қандай?

- Шерзод Насруллаев ҳақида ҳеч қандай гап эшитмадим. Абдувоҳид Неъматов бизга шунақа таклифи бор эканини айтди. Бироқ, у ҳозир бизга керак. У қайсидир жамоага иккинчи дарвозабон сифатида боришга лойиқ эмас. Бу нотўғри бўлади. Эрон чемпионати клублари бизнинг жамоадан даража жиҳатдан устун деб ўйламайман. 

- Сизнинг маслаҳатингизни у қандай қабул қилди?

- Тўғри қабул қилди, эътироз билдирмади. Биз унга мақсадларимиз, жамоага ва мухлисларга кераклигини айтдим, тушунди.





Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика