Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  32 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ойбек Бозоров қатнашди.

"Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Аср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барчамиз тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча кичик финал бўлади деб ўйлайман. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва тайёргарликни ўйинда кўрсатмоқчимиз", - дейди Ойбек Бозоров.




- Эртага "Насаф"ни дуранг ҳам қониқтиради. Бундай паллада дуранг учун майдонга тушиш хавфли, футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Олтин Аср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа. Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз.

- "Олтин Аср" сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўп. "Насаф"да эса асосан ёш ва кичик футболчилар ўйнайди. Бу яккакурашларда панд бериб қўймайдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. "Олтин Аср"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

- "Хўжанд" билан ўйиннинг биринчи таймида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда эса гол бўлмади...

- "Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитларга кейинги ўйинга ҳам кучингизни асранг дедим. Лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим. Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.




- Дастлабки икки турда "Олой" ва "Хўжанд" билан ўйнадинглар. Қайси ўйин жамоаингиз учун осон ўтди?

- "Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди.

- Бу таркиб билан "Насаф" ОФК кубоги финалига етиб бора оладими?

- Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз.

- "Олтин Аср"нинг кучли томонларини санаб бера оласизми?

- Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.




- Рақиб сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўплигини айтдик. Лекин тезлиги бироз пастроқ. Сиз эса чаққон ва кўп финт кўрсатасиз. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қанчалик қийин?
Ойбек Бозоров:
- Билмадим, эртага ўйинда кўрамиз. Айтганингиздек бўйдор футболчиларнинг тезлиги бироз пастроқ бўлади, ўйинда барчасини кўрамиз.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика