Latest news

13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  0 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  13 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  121

Рўзимбой Аҳмедов: “Қайсар”дан ижобий жавоб келишини кутяпман” News

Рўзимбой Аҳмедов: “Қайсар”дан ижобий жавоб келишини кутяпман”

Жорий мавсум “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган Рўзимбой Аҳмедов яқинда Туркияда бўлиб қайтди.
Гап шундаки, унга Қозоғистоннинг “Қайсар” клубидан қизиқиш бўлган. Шу боис 27 ёшли ҳужумчи қизилўрдаликларинг хориж йиғинида иштирок этиб келди. Юртимизга қайтгач, Аҳмедовдан интервью олдик.

- Рўзим оға, суҳбатимизни аввало “Қайсар” клуби йиғинига бориб келганингиздан бошласак. Бу қандай амалга ошди?
- Ноябрь ойида “Қайсар” клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида айтишди. Ўзимни хорижда синаб кўриш учун бу янги чорлов эди. Шунда бу клуб ҳақида интернет орқали маълумот олдим ва ўзим учун қизиқарли бўлган жиҳатлари билан танишиб чиқдим. Қизилўрдаликлар чемпионатни 4-ўринда якунлашга жуда яқин турибди. Бунга бир қадам қолган деса ҳам бўлади. Билсангиз керак, Қозоғистон чемпионатида 4-поғонани банд этган клуб ҳам келаси йил Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Айнан ушбу жиҳат мени бу клубга қизиқишимни оширди. Агар хоҳласам 8 декабрь куни жамоанинг Туркияда ташкиллаштириладиган йиғинида қатнашишимни, бунинг учун эса самолётга чипта олиб беришларини айтишди. Шундан сўнг Туркияга бориб, машғулотларда иштирок этдим.

- Сир бўлмаса қозоғистонликлар ким орқали сиз билан алоқага чиқишган?
- Албатта агент орқали. Насиб қилса у билан ҳам яқинда расмий келишувга эришамиз. Лекин ким эканлигини ҳозирча айтмай турганим маъқул.

- Замонавий футболда агентларнинг ўрни катта.
- Ҳа. Айниқса хориж клубларига ўтишингизда уларнинг ҳиссаси сезиларли бўлади.

- Хўш, “Қайсар” клуби сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ҳаммаси ажойиб. Жамоа менга ёқди. Йигитлар яхши қабул қилди. Асосийси ғалабага ташналик бор. Таркибда тиришқоқ йигитлар жамланган. Футболда руҳият муҳим ўрин тутади. Мен “Қайсар”да шундай жамоавий “дух”ни кўрдим. Бемалол айта оламанки, ҳақиқий профессионал клуб! Моддий жиҳатдан ҳам бақувват саналади.

- Четда ўйнашни маъқул топаётган ўйинчиларнинг кўпчилиги айнан моддий жиҳатни асосий ўринга чиқармоқда. Балки сизга ҳам “Қайсар” молиявий тарафдан ҳар томонлама фойдали шартнома таклиф қилгандир?
- Тўғри, мен ҳам бу ҳақда эшитяпман. Лекин биласизми Қозоғистонда бугунга келиб, футболчига айниқса, легионерга талаб жуда кучли. Уларни кўригидан ўтишнинг ўзи осон кечмаслигини айтиб ўтишни истардим. Катта пул тўлайдиган ҳар қандай жамоа кучли ўйинчиларни йиғишни истайди. Саволингизни асосий қисмига келадиган бўлсак, мен “Қайсар”га кўрикдан ўтиш учун бордим. Агарда клуб билан келиша олсак, бу мен учун олдинга ташланган қадам бўлади. Кўплаб футболчилар орзу қилганидек мен ҳам нуфузи юқори бўлган Европа лигасида ўйнашни истайман. Табиийки шу орқали миллий терма жамоадан таклиф олиш асосий мақсадимдир.

- Ушбу йиғинда сиздан ташқари яна бошқа легионерлар ҳам иштирок этган бўлса керак?

- Ҳа. Билишимча Чехия, Полша, Украина, Россия ва Қирғизистон сингари мамлакатлардан ҳам футболчилар келди. Кейинги йиғинларда яна бошқа хорижлик ўйинчиларни таклиф этилиши кутилмоқда. Қозоғистонда легионерлар лимити 8та бўлгани учун ҳам улар ўзга юрт футболчиларидан фойдаланишга уринади.

- Поёнига етган йиғиндан сўнг клуб билан қандай тўхтамга келинди?
- Қўшни чемпионатда ўзимни синаб кўриш иштиёқи юқори эканлиги боис, йиғин давомида ижобий таассурот қолдиришга ҳаракат қилдим. Машғулотларда астойдил тер тўкдим ва синов-назорат баҳсларида ҳам тўп киритдим. Ўртоқлик учрашувларида 4та гол уриб, яна бир нечта голли пас узатдим. Қолгани мураббийнинг қандай хулосага келишига боғлиқ. Уйга қайтаётганимда янги йилга қадар аниқ жавоб айтишларини билдиришди. Ҳозир агент ва клуб шартнома масаласи борасида музокара ўтказмоқда .

- Бош мураббий билан алоҳида гаплашиш имкони бўлдими?
- Борган кунимнинг ўзидаёқ мураббий билан қанча вақт гаплашиб ўтирдик. Шубҳасиз тажрибали мураббийдир. Тартибни хуш кўради. Ҳар қандай фойдали футболчи бўлмасин, юриш-туриши маъқул келмаса, захирага “михлаб” қўйиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун қўл остидаги ўйинчиларни нафақат ўйинига балки унинг инсонийлик жиҳатларига ҳам катта эътибор қаратади. Аслида ҳам тартиб интизом бор жойда ҳаммаси дуруст бўлаверади. “Қайсар” бош мураббийи Огайга Хоразмдан эканлигимни айтганимда, хурсандчилик билан қарши олди. Кейин ўзининг айтишича корейс миллатига мансуб бўлган мутахассис собиқ иттифоқ даврида “Хонка” (ҳозирги “Хоразм” жамоаси-муаллиф) сафида ҳаракат қилган экан.

- Энди “Нефтчи” ҳақида гаплашсак. Сайтимиз ходимлари ва кўплаб мухлислар талқини бўйича бу йил жамоангизнинг энг яхши ўйинчиси бўлдингиз. Умуман ортда қолган мавсум хусусида фикрингиз қандай?
- “Энг яхши ўйинчи” бўлганимдан хурсандман. Лекин бу йил мен ва жамоам учун у қадар омадли кечди дея олмайман. “Нефтчи” Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлган клуб. Унинг аввалги даражасига қайтишини ҳозир мухлислар жуда-жуда истамоқда. Барча йигитлар билан ҳар бир ўйинга фақат ғалаба қозониш ва ишқибозларимизни хурсанд этиш учун чиқган бўлсакда, бу йил жуда ҳам оғир мавсумни ўтказдик. Мағлубиятни олдиндан тан олиш холатлари бўлмади. Ҳамма ижобий натижа учун курашди.

- Сиздан ҳам мухлисларнинг умиди катта эди.
- Ҳа, буни яхши билардим. Бироқ шунга қарамай чемпионат давомида атига 4та гол урдим. Олдинги мавсумларда эса камида 10та тўп киритганман. Бундан кўриниб турибдики, ҳақиқатдан ҳам жорий мавсум мен учун омадсиз кечди.

- Сермаҳсуллик кўрсата олмаганингизга нима сабаб деб ҳисоблайсиз?
- Бунга аниқ бир жавобни айтиш қийин. Камчиликни аввало ўзимдан қидираман. Қаердадир омад ҳам очиқчасига юз ўгирди.

- Шунга қарамай фарғоналик мухлисларнинг келгуси мавсум сизни яна “Нефтчи”да кўришни истаётганини пайқаш қийин эмас. Буни ўзингиз ҳам хис этяпсизми?
- Тўғри, ўзимга ҳам “Нефтчи”нинг ашаддий ишқибозлари телефон қилиб, жамоада қолишим кераклигини айтишмоқда. Қолаверса клуб раиси Тоҳир Кападзенинг кеча қабулида бўлганимда, у киши ҳам янги шартнома тузишга тайёр эканлигини билдирди. Фурсатдан фойдаланиб менга ишонч билан қараётган раҳбарият ва мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- “Нефтчи” янги шартнома таклиф қилибди. Айтингчи, агарда “Қайсар” варианти амалга ошмаса у холда қандай йўл тутмоқчисиз?
- Олдимда кўплаб вариантлар турибди. Ҳатто Малайзия клубларига ҳам таклиф этишди. Лекин у ерга боришни ўзим истамадим. Қолаверса олий лиганинг айрим клубларидан чорлов бўлган. Аммо жамоаларнинг номларини ҳозир айта олмайман. Улар ҳам бир тўхтамга келишимни кутиб турибди. Агарда “Қайсар”га ўтмасам, “Нефтчи” раҳбарияти билан яна бир бор музокара ўтказаман. Негаки, бу жамоада бир йил ўйнаб озми-кўпми мухлислар меҳрини қозондим. Қўлимдан келганича клубга ёрдам бердим. Фарғоналик мухлисларга шуни айтмоқчиманки, агар четга кетмасам, “Нефтчи”да қолиб ўйнаш имконияти юқори.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика