Latest news

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  160 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  8 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти News

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти

Кеча ЖЧ-2026 саралаши доирасида Туркманистонни мағлуб этдик.

Uzbekistan

Khusniddin Alikulov - 17', Oston Urunov - 29', Sherzod Nasrulloev - 70'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 5

06/06/2024, 20:30

1
:
3
Finished

Turkmenistan

Shanazar Tirkishov - 25'

Stadium: 27306 spectators

45'
90'
17'  Khusniddin Alikulov
29'  Oston Urunov
45'  Rustamjon Ashurmatov
50'  Umar Eshmuradov (Abdukodir Khusanov)
50'  Azizbek Turgunbaev (Abbosbek Fayzullayev)
52'  Sherzod Nasrulloev
70'  Sherzod Nasrulloev
76'  Otabek Shukurov (Abdulla Abdullaev)
76'  Jaloliddin Masharipov (Jamshid Iskandarov)
84'  Oston Urunov (Khozhimat Erkinov)
25'  Shanazar Tirkishov
46'  Yhlas Toyjanow (Mekan Saparov)
58'  Didar Durdyew (Myrat Annayev)
58'  Altymurad Annadurdiyev (Arslanmyrat Amanov)
63'  Hakmuhammet Basimow
76'  Abdy Basimov (Meylis Durdyyew)
84'  Velmyrat Ballakov (Selim Nurmyradov)
90'  Selim Nurmyradov

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец

Учрашувдан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмаслигини ва бизни тажрибали ўйинчилар мундиалга олиб чиқишини айтиб ўтди. Амалда ҳам шундай бўлди. Дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборган Сайфиев ўрнига Насруллаев тушди, қолгани эса ўша-ўша таркиб. Мураббийимиз ротацияни ёқтирмайдиган мутахассис ҳисобланади. Ҳатто рақиб Туркманистон бўлганда ҳам таркиб ва тактик схемани ўзгартирмади. Кечаги ўйиндан олдинги "Тезкор студия"да ўз фантазиямга кўра таркиб ва тактикани айтиб ўтгандим. Унда қўшниларга қарши 4-2-3-1 тактикасида ўйнаган ва Ҳусанов ҳамда Файзуллаевни асосий таркибда туширган бўлардим деб айтиб ўтгандим. Жаноб Катанец 2-бўлимда одатий услубидан айнан 4-2-3-1га ўтди ва Абдуқодир ҳамда Аббосбекни биринчи бўлиб захирадан майдонга туширди.


Иккинчи бўлимдаги тактикани ўзгартириш қарорини мураббий одатда 4 ҳимоячи билан ўйнайдиган Туркманистоннинг кеча 3 марказий ҳимоячидан фойдалангани билан изоҳлади. Бундан ташқари, у ЖЧ саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди ва Эрон сафида Азмун, Тареми каби 10 йилдан бери ўйнаб келадиган етакчилар ҳам кеча асосий таркибда тушганини мисол қилиб келтирди. ЖЧ саралашида ротация қилиб бўлмаса, Осиё кубогида қилиб бўлмаса, унда қачон қилиш мумкин? Фақат ўртоқлик ўйинларидами? Шу жойда Эроннинг Гонконгга қарши кечаги ўйиндаги асосий таркибини қараб чиқдим. Ротация қилмаслик борасида мисол қилинган Эрон кеча Гонконгга қарши 5 нафар терма жамоада ўйнаш тажрибаси жуда кам ўйинчиларни бошланғич таркибда туширибди. Осиёнинг энг кучли посбонларидан бири Алиризо Бейранванд захирада қолдирилган ва унинг ўрнига Паям Ниёзманд дарвозани қўриқлаган. Бу Ниёрманд учун термадаги 9-ўйин бўлди. Ёдингизда бўлса, у "CAFA Cup" финалида бизга қарши Бейранванд жароҳат олгач захирадан тушганди. Марказий ҳимоячилар Муҳаммад Ҳазбави учун кечаги баҳс термадаги бор йўғи иккинчиси бўлса, Аболфазл Жалоли учун 6-учрашув бўлди. Ўзбек жамоалари ва терма жамоасига қарши самарали ўйнашни ёқтирадиган Рамин Ризоян ўрнига чиқиб келаётган Ариа Юсуфи эса ўнг қанотда кеча учинчи беллашувини ўтказди. Саид Иззатуллоҳи ўрнига марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилган Муҳаммад Горбани ҳам кеча Эрон сафида бор йўғи иккинчи ўйинини ўтказди. Муҳим беллашувлар олдидан Галенои Эрон таркибида янги номларни синаб олмоқда.

Паям Ниёзманд "CAFA Cup" финалида Ўзбекистонга қарши учрашув бошида жароҳатланган Бейранванд ўрнига захирадан тушганди.

 

Осиё кубоги олдидан биз умуман ротация қилинмаган Элдор Шомуродовни йўқотдик ва кейин мусобақа қийналдик. Айни пайтда Ўткир Юсупов ҳам расмий ўйинларда умуман алмаштирилмайди. Масалан, охирги беллашувлардан келиб чиқсак "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов миллий терма жамоада ўйнашга муносиб эканлигини исботлаганди. Уни кеча тушириб кўрса бўларди, чунки у сўнгги беллашувларда "Насаф" қаҳрамонига айланди. "Пахтакор"га қарши Суперкубокнинг пенальтилар сериясида эса ақлбовар қилмас қаҳрамонлик кўрсатди, 3та 11 метрликни қайтариб ўзи паненка услубида гол урди. Ўша сериядаги ғалаба Неъматов номи билан аталиши керак. Бош мураббий ўйинга посбон танлашда дарвозабонлар мураббийининг фикри инобатга олинишини айтди. Демак, бу борада асосий жавобгарлик унга ўтади.

Яқинда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган U-23 терма жамоамиз таркибида ўйнаганлардан ҳеч бири кеча асосий таркибда бўлмади. Мен учун бу кутилмаган ҳолат бўлмади, чунки учрашувдан олдин таркибларни тахмин қилганда мураббийнинг ғояларидан келиб чиқиб биз ҳам уларни бирортасини бошланғич таркибга киритмагандик. Захирадан Файзуллаев, Ҳусанов ва Эркинов тушди. Катанец 2-бўлимда Шукуров ўрнига нега А.Абдуллаевни туширганига сал ҳайрон қолдим. Чунки, Абдуллани у асосан марказий ҳимояда тушириб келади. Кеча масалан Отабекнинг ўрнига Диёр Холматовни тушириш мумкин эди. Диёр Осиё кубогида Таиландга қарши жуда чиройли ўйин кўрсатиб берган ва Шукуровга келажакда муносиб ўринбосар бўла олишини кўрсатиб берганди. Бўриев, Ҳамралиевлар захирада қолишди ва уларнинг майдонга тушиш эҳтимоли анча паст. Катанец ўзи ЖЧ саралашида ротация ярамаслигини айтди.


Эътибор берган бўлсангиз, кеча иккинчи бўлимда тактикамиз ўзгаргач янада яхшироқ ва кўпроқ ҳужумлар уюштира бошладик. Муҳими, Катанец зарур пайт тактикани ўзгартира олди. Бу яхши. Ротация қилмаётганига ва ёшларга имкон беришга шошилмаётганига қарамай Катанецнинг терма жамоада қурган ўйини менга маъқул. Фақат кучли жамоаларга қарши ва муҳим ўйинларда қўрқмасликни кутган бўлардим. Ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка эътибор қаратиб юборишимизни бироз тўғриласак янада қўрқинчлироқ жамоага айланамиз.

Элдор Шомуродов = Харри Кейн

Сардоримизнинг кечаги ўйини менга олдиндаги бошқа футболчиларимиз каби жуда ёқди. Лекин, баъзи эпизодлардан келиб чиқиб айнан Элдорга алоҳида тўхталишни хоҳладим. Жаҳон футболида Харри Кейнни яхши биласиз, Топ ҳужумчи. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати бор, ўзи орқароққа тушиб ҳужумкор ярим ҳимоячидек ўйнай олади. Ўйин пайти фақат соф марказий ҳужумчи бўлиб рақиб жарима майдончаси ичида юрмайди ва ўзи ҳам орқароққа тушиб шерикларига вазият яратишни қойиллатади. Айниқча, "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоасида бу жиҳатидан мураббийлари жуда яхши фойдаланишарди. Шу сабаб, мен кўп бор Кейн Гвардиоланинг идеалидаги ҳужумчи деб айтаман. Шомуродов кеча айнан Кейн услубида ўйин кўрсатди. Кўп бор орқароққа, қанотларга сурилиб ҳаракатланди ва ҳужумларимизни бир тегинишдаги паслари билан кескинлаштириб юборди. Биринчи бўлимни ўзида унда ассистлар бўйича хет-трик бўлиши мумкин эди. Аммо, Остон ва Отабек айнан Элдорнинг пасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб имкониятдан самарали фойдалана олишмади. Шомуродовнинг кечаги бир тегинишли кескинлаштирувчи паслари менга Бруну Фернандешни ҳам эслатиб юборди. Шахсан мен Катанецдан Эронга қарши ҳам Элдорни шундай кўринишда фойдаланишини кутиб қоламан. Бу жуда фойдали бўлар эди. Фақат, шериклари имкониятлардан фойдаланиш самадорлигини оширишса бас.


Нисбатан кучсизроқ Туркманистонга қарши кўрган тезлигимиз, тажовузкорлигимиз, прессингимиз, ўйинни тўлиқ назорат қилишимиз, олдинга боришдан тўхтамаслигимиз... Буларни ҳаммасини Эронга қарши ҳам кўрсак албатта сафардан ғалаба билан қайта оламиз. Форсларни иккинчи бор меҳмонда ютиб келадиган пайтимиз келди, менимча. Омад ва зафар терма жамоамизга ёр бўлсин!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика