Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  5 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин News

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Iltempo хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, шахсан "бўрилар" бош директори Тьягу Пинтунинг ўзи 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" билан мулоқотлар ҳам бўлди, футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Битимда шунингдек Шомуродовни кейинги сотувидан фоиз ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Трансфер харид қилиш ҳуқуқига эга ёки мажбурий харид белгиланган ижара бўлиши мумкин. Рим клуби битимга Жозе Моуринью ишонч билдирмаётган Педрони қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Рим клуби "Женоа"га таклиф берса, Элдор Шомуродов бунга иккиланмасдан ижобий жавоб беради ва трансферга розилик билдиради. 

Олдинроқ, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам ҳужумчини жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Элдор ўтган йили "Женоа"га "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига ўтган ва Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

→ "Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади


Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика