Latest news

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  1 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади" News

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"

Олимпия ўйинлари 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг Миср бош мураббийи Рожерио Микале ўз фикрларини билдирди.

"Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистондек кучли жамоани мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб авлодга эга. Улар 4 йилдан бери турнирга тайёргарлик кўришди, уларда кучли лигаларда тўп тепадиган бир гуруҳ профессионал футболчилар мавжуд.

Шунга қарамай, биз кучли ўйин намойиш қилдик ва Олимпиаданинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш йўлида муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик.

Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда баъзи қийинчиликларга дуч келдик, аммо ўйинчилардаги жасорат мағлубиятга учрашга йўл қўймади. Биринчи турдан сўнг бизда босим бор эди, Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг буни бартараф этдик.

Олдинда Испанияга қарши қийин ўйин кутиб турибди, чунки рақиб кучли, уюшқоқ ва тезкор жамоа ҳисобланади.

Курашни давом эттирамиз, ўз орзуларимиз сари олға борамиз ва турнир сўнгига қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз", - деди бразилиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси икки турдан сўнг 4 очко эгаллаган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика