Latest news

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Риза Айвазов: "Иккинчи лигадаги рақобат жиддий кечди" News

Риза Айвазов: "Иккинчи лигадаги рақобат жиддий кечди"

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Фарғонада футбол бўйича 2-лига ғолиблигини қўлга киритган Фарғона давлат университетининг ФарДУ клубини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Сайтимиз мухбири мазкур маросим якунида жамоа тўпурари Риза Айвазовнинг фикрлари билан қизиқди.

- Риза, аввало қўлга киритилган ютуқлар билан табриклаймиз. Ортда қолган мавсумдан қандай таасуротлар олдингиз?

- Ортда қолган мавсум кўтаринки руҳда ташкил этилди. Чемпионатда жиддий кураш кечди, ўйинлар соғлом рақобат муҳитида ташкилланди. Чемпионликни қўлга киритдик, албатта ушбу натижада жамоамизнинг ҳар бир аъзосини алоҳида ҳиссаси бор.

- Клубда футбол учун яратилган шароитлар қандай?

- Шароитлар аъло даражада. Фарғона давлат университети ректори клуб президенти ҳам ҳисобланади. Бизга клубимиз раҳбари томонидан барча шароитлар мукаммал яратиб берилмоқда. Раҳбариятга, мураббийлар штабига ва шу жамоада меҳнат қилаётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

- Сизнингча, 2-лига мусобақалари қандай даражада ташкил этилди? 

- Вилоят футбол ассоциацияси мутасаддилари жорий мавсумда ҳам 2-лига ўйинларини профессионал тарзда ташкил этишди. Футбол ассоциация биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва бошқа мутасаддилар вилоятда футбол ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Чемпионат ташкил этиш осон иш эмас.

- Чемпионлик йўлида рақобат туғдирган қайси жамоаларни кўрсатган бўлардингиз?

- Чемпионатда иштирок этган барча жамоалар бирдек кучли эди. Рақобат ва совринли ўринлар учун кураш жуда жиддий кечди. Биз балки қаердадир кучли бўлдик, бир қадам кўпроқ қўйдик, шуларнинг натижасида чемпионликка эришдик.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика