Latest news

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)   164 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Ривалдо Обамеянг ва Траоре ҳақида: "Барса" учун яхши танлов, лекин клуб яқин келажакда Ла Лига ёки Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун курашолмайди" News

Ривалдо Обамеянг ва Траоре ҳақида: "Барса" учун яхши танлов, лекин клуб яқин келажакда Ла Лига ёки Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун курашолмайди"

"Барселона" собиқ аъзоси Ривалдо ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ва ярим ҳимоячи Адама Траоренинг каталонияликлар жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

"Иккала ўйинчи ҳам жамоага маҳорат ва бой инглиз футболи тажрибасини олиб келади, бу янгиланиш ҳолатида бўлган ва ҳали ҳам ёш ва тажрибали ўйинчилар ўртасида мувозанатни сақлашга қийналаётган жамоа учун жуда фойдали бўлиши мумкин.

Обамеянг ҳам, Траоре ҳам ўз жамоаларида ўрнини бир оз йўқотди ва "Барселона"га ўтиш уларнинг даражасини қайта тиклашга имконият яратиши мумкин. Менимча, бу қийин даврда клуб учун яхши танлов бўлди.

Бундай қийин пайтларда ҳар қандай футболчи билан шартнома имзоланиши муҳим. Лекин мен ҳали ҳам клуб яқин келажакда Ла Лига ёки Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун кураша олади деб ўйламайман, аввало ички муаммоларни ҳал қилишимиз керак", — деди Ривалдо.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика