Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими? News

"Реал" Рамос билан музокараларни бошлади. Раҳбарият жамоа етакчиси учун ўз сиёсатига қарши борадими?

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда.

ESPN хабарига кўра, томонлар музокара столига бир неча ҳафта илгари ўтиришган. Рамос "Реал"да 2024 йилнинг июнига қадар қолмоқчи. Бу пайтда ҳимоячи 38 ёшда бўлади.

Клуб футболчининг жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолда воқеаларнинг бундай ривожланишига қарши эмас. Эҳтимол, томонлар шартномани ҳар йили янгилаб туришга рози бўлишлари мумкин. Шунингдек, бирданига узоқ муддатли шартнома имзоланиши ҳам мумкин.

Хабарингиз бор, "Реал" 30 ёшдан ошган футболчилар билан узоқ муддатга мўлжалланган келишувларни имзолашдан қочади ва, асосан, уларга 1 йиллик шартнома таклиф қилади. Раҳбарият Рамоснинг майдонда ва майдон ташқарисида жамоа учун аҳамиятини ҳисобга олиб бир гал ўз сиёсатига қарши бориши кутилмоқда.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рамос "Реал" таркибига 2005 йилда "Севилья"дан келиб қўшилган эди. У Мадридда 16-мавсумини ўтказяпти. Бу муддат давомида Серхио клуб билан 5 карра Ла Лига, 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

ФОТО  Карикатура: Рамос "Реал" учун 100-голини урди 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика