Latest news

17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди News

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида ярим миллиард евродан кўпроқ даромад олди.

As нашри Мадрид клубининг молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, 2024 йил июлидан декабригача "Реал"нинг умумий даромадлари 589,8 миллион еврони ташкил этди – бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 27,9% кўпдир.  

"Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу" стадионидан ўйин бўлмаган кунларда олинган даромади мавсум бошидан буён 43,9 миллион еврони ташкил қилди – бу сумма 2023/24 йилги мавсумдаги шу йўналишдаги умумий даромаднинг 95% ни ташкил этади. Ўйин кунларидаги даромад эса 149,6 миллион еврога етди – ўтган мавсумнинг шу даврида "Реал" 94,5 миллион евро ишлаб топган эди. Шу билан бирга, "Реал"нинг барча турнирлардаги 20 та уй ўйинидан 19 тасида 70 мингдан ортиқ томошабин иштирок этди.  

Мавсум бошидан бери "Реал"нинг маркетингдан олинган даромадлари ўтган мавсумга нисбатан 38,6% га ўсиб, 250,4 миллион еврога етди. Шунингдек, клубнинг чакана савдо, ҳомийлик ва лицензиялашдан олинган даромадлари ҳам ошди.  

Таъкидланишича, "Реал" 2024/25 мавсумини рекорд даромад билан якунлаши эҳтимолдан холи эмас. Эслатиб ўтамиз, 2023/24 мавсум якунларига кўра Мадрид клуби дунёда биринчи бўлиб 1 миллиард евродан ортиқ даромад қайд этган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика