Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари) News

"Реал" ЕЧЛ дастлабки икки турда ғалаба қозона олмади. Сизнингча, бу тасодифми? (Сўровнома якунлари)

Мадриднинг "Реал" клуби учун Европа чемпионлар лигаси муваффақиятсиз старт олди.

Қироллик клуби аввалига ўз майдонида "Шахтёр"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сўнгра ўтган тур сафарда "Боруссия М" билан 2:2 ўйнади. Айтиш мумкинки, "Реал" умумий ҳисобда ЕЧЛда охирги 4та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. 

"Манчестер Сити" билан ҳар икки баҳсда мағлуб бўлган мадридликлар шу тариқа мусобақани тарк этишди. Янги мавсумдаги натижалар ҳам барчага маълум. Жамоа ЕЧЛда охирги марта 2019 йилнинг 12 декабрь куни сафарда "Брюгге" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. 

Шу боис кеча Телеграм каналимизга "Реал" учун дастлабки икки ўйиндаги ғалабасиз кўрсаткич тасодифми деган мазмунда сўровнома жойлаштирдик. Сўровномада бир кун ичида 6770 ўқувчи иштирок этиб, кўпчилик (55 фоиз) "Ҳа, буни тасодифга йўйса бўлади, жамоа ҳали ўзига келади" вариантини танлаган. 

45 фоиз иштирокчи эса "Йўқ, ҳаммасига Зидан ва футболчилар айбдор, ниманидир ўзгартириш керак" деган тўхтамга келган. Бундан кўриниб турибдики, аксар "Реал" мухлислари ҳозирча иккита ғалабасиз ўйинни тасодиф дея баҳолашмоқда. Қолганлар эса айбни жамоадан қидириш керак демоқда. Балки Зидан кетса ҳаммаси яхши бўлиб кетар. 

P.S. "Реал" ЕЧЛ навбатдаги тур учрашувини 4 ноябрь куни ўз майдонида "Интер"га қарши ўтказади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика