Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

"Реал" "Бернабеу"нинг йиғиладиган чим қопламасини кўрсатди. Стадионда концертлар, баскетбол ўйинларини ўтказса бўлади News

"Реал" "Бернабеу"нинг йиғиладиган чим қопламасини кўрсатди. Стадионда концертлар, баскетбол ўйинларини ўтказса бўлади

Клуб стадионни реконструкция қилишда давом этмоқда.

"Реал Мадрид" ижтимоий тармоқларда "Сантьяго Бернабеу"нинг уникал чим қопламаси ҳақидаги видеороликларни тақдим этди. 

Янги тизим чимни бўлакларга бўлган ҳолда ер остида жойлашган махсус жойда сақлашга имкон беради. Ер остида махсус мосламалар чимни парвариш қилишда (суғориш тизими, фитолампалар) давом этади. Барча жараён автоматлаштирилган. 

Бундан ташқари клуб стадиондан максимал фойда олиш мақсадида бу ерда киберспорт билан шуғулланиш тизим, ресторанлар, дўконлар ва музей ташкил қилмоқчи. Режага кўра, стадион йилига 300 кун ишлайди. Ҳайратланарлиси шуки, стадионда баскетбол ва теннис ўйинлари ҳам ўтказиш режалаштирилган. Видеода стадион қандай қилиб ўз шаклини баскетбол майдони ёки теннис кортига айлантирганини кўриш мумкин. "Реал Мадрид"нинг ҳисоб-китобларига қараганда, ушбу қўшимча имкониятлар йилига қўшимча 150 млн евро даромад олиб келади.

Яхшиси, видеони ўзингиз кўрганингиз маъқул:


Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика