Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди News

"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди

Мадрид "Реал"и "Бенфика" билан қанот ҳимоячиси Альваро Каррераснинг эҳтимолий ўтказилиши бўйича музокара жараёнини қайтадан бошлади.

Бу ҳақда Marca хабар бермоқда. Аввалроқ, Португалия клуби президенти Руй Кошта "Реал" 22 ёшли футболчига таклиф билдирмаганини маълум қилган эди.

Манба маълумотига кўра, ҳозирча Альваро Каррерас трансфери бўйича битим якунига етмаган, бироқ томонлар келишувга яқинлашиб қолишган. Шу билан бирга, "Қироллик клуби" аллақачон "Бенфика" ҳимоячиси билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган.

Ўтган мавсумда Каррерас барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика