Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  8 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди News

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди

Мадриднинг "Реал" клуби "Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуононинг трансферини ҳал қилди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи ва "қироллик клуби" ўртасидаги шартнома тўлиқ келишилган ва 2031 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда Мастантуоно "Пари Сен-Жермен" таркибини тўлдириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, аргентиналик футболчи Франция гранди билан дастлабки келишувга эришган ва 2026 йилда клубга ўтиши керак эди.

Мастантуоно 2019 йилдан бери "Ривер Плейт" тизимида. Футболчи асосий жамоада 2024 йил бошидан бери ўйнамоқда. У ўтган давр мобайнида жами 61 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Буэнос-Айрес клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика