Latest news

16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  2 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  21 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти News

"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти

"Реал" стадиони томи остидаги бар пудратчи билан муаммо туфайли очилмаяпти.

Мадрид клуби ўтган мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да SkyBar номли бар-ресторан очишни режа қилган эди, бироқ унинг ишга тушиш санаси ҳалиям маълум эмас, чунки пудратчи ишини ўз муддатида битира олмади.

Лойиҳага жавобгар Anastia Gourmet Hostelería компанияси катта тажрибага эга бўлмаган ва уларнинг устав капитали бор-йўғи 3 минг еврони ташкил қилган. Дастлаб ресторан 2023 йилнинг декабрига қадар очилиши керак эди, бироқ пудратчининг айби билан очилиш бир неча бор қолдирилган. Дастлабки бюджет ҳам ошиб кетди: 4 миллион эвро сарфлаш режалаштирилган эди, лекин харажатлар 7 миллионга кўтарилди.

Йирик компаниялар бар-ресторанга сармоя киритдилар, жумладан Heineken ва Schweppes. Ҳар бири ишга туширишни молиялаштириш учун бир миллион эвродан кўпроқ маблағ ажратди. Бар кўп ойлар давомида очилмагани сабабли, охир-оқибат барча компаниялар аванслар қайтарилмагунча лойиҳада иштирок этмасликларини айтишди. Бироқ пудратчи инвестиция қилинган пулни қайтармаган, шу сабабли компания фирибгарликда гумон қилинган.


Кейинчалик Anastia активларининг 51 фоизи Гарсия-Делгадо инвесторлари гуруҳи томонидан сотиб олинди. У барда ишлашни ўз зиммасига олди ва компанияларга бир ой ичида 6 миллион евро беришга ваъда берди, аммо бу амалга ошмади. Муаммоли активдан халос бўлиш ва пул топиш учун инвесторлар Anastia компаниясини ким ошди савдосига қўйишди.


Вазиятдан ўта норози бўлган "Реал" компаниядан биноларни ихтиёрий равишда топширишни талаб қилди, шунингдек, компания вакилларининг "Бернабеу"га киришини тақиқлаб, шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Бу эса, ўз навбатида, Anastia компаниясини хурсанд қилмади: у ўзига тегишли бўлган биноларни бошқаришга рухсат берилмагани учун "Реал"дан 15 миллион евро ундириш талабини қўйди.


Иш қандай якунланишидан қатъи назар, "Реал Мадрид" аллақачон бинолар учун мумкин бўлган харидорларни қидирмоқда, бу сафар йирик компанияларни кўриб чиқмоқда. Бар-рестораннинг потенциал даромади йилига 15 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо клуб уни қачон ишга тушира олиши ҳозирча аниқ эмас.

Rating: +1   

Comments

   
23 nov 14:19:59
Merdan Hudayguliyev
Алкашлар камандаси ????????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика