Latest news

18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  5 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  3 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  13

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди" News

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди"

U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин сифати, йигитларнинг руҳий ҳолатидан кўнглим тўлди. Фақатгина доимий касалимиз — ҳужумни якунига етказиш бўйича оқсадик. Рақибда ҳам кўп вазият бўлмади, бироқ имкон қадар улардан фойдаланишди. Биз эса имкониятларни кўкка совурдик. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса қилишимиз керак. Ажойиб атмосферада Аргентинага қарши тенгма-тенг ўйнадик. Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди. 

Вақти-вақти билан рақиб йўлини тўсдик. Яккакурашларда ҳам рақибга кўп имконият бермадик. Рақибнинг маҳоратли футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Тўғри, натижа жамоага салбий таъсир ўтказади. Бироқ бу борада тушунтириш ишлари амалга оширамиз. Олдинда яна иккита ўйин бор. Йигитларни кейинги ўйинга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. 

Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларимизни ўрганамиз ва шунга қараб майдонга кимни тушириш ҳақида хулоса чиқарамиз. 

Гуруҳдаги нариги учрашувни таҳлилчи мураббийлар тўлиқ кузатиб боришди. Мен беллашувнинг бир қисмини кўрдим, шу боис бутун ўйинга баҳо бера олмайман. Бироқ хулосаларим жамоалар кучлилигидан далолат бериб турибди. 

Жамоада кимнидир ажратиб кўрсата олмайман, бутун жамоани эътироф этишим мумкин. Улар бор имкониятини ишга солишди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтирди. 

Абдураззоқовда сўнгги дақиқаларда имконият юзага келди. У тўғри очилди, зарба йўллашни уддалади, аммо аниқлик етишмади.

Холдорхоновда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, асосий ҳужумчимиз эканлигини сезган ҳолдан уни рақиб ҳимоячилари яхши қўриқлашди", деди терма жамоамиз бош мураббийи.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика